Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЗУККО КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Х.Хасиловнинг 2019 йил 29 мартдаги “Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш” тўғрисидаги буйруғи ижросини таьминлаш мақсадида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тизимида самарали фаолият кўрсатаётган истиқболли ҳамда салоҳиятли ёшлар ўртасида “Зукко китобхон” танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

Соҳа ходимлари орасида ўз мутахассислиги бўйича самарали фаолият кўрсатиш билан бир қаторда китобхонлик маданияти кучли бўлган салоҳиятли ёш кадрларни танлаш ҳамда ёш ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида ташкил этилган танлов тўрт босқичда ўтказилиб,унга кўра биринчи босқичда иштирокчилар томонидан 10 та рақамдан бирини танлаб, танлаган рақам остидаги асар батафсил гапириб ўтилди. Иштирокчиларнинг китоб ҳақидаги фикрлари ҳайьат аьзолари томонидан оқилона баҳолаб борилди.

Иккинчи босқичда иштирокчилар танлаган билетларидаги асардан парчани ўқиб асар номини, муаллифи ва асар мазмун-моҳиятини айтиб беришди. Учинчи босқичда иштирокчиларга тақдим этилган 10 та рақамдан бирини танлаб, шу рақам остидаги адиб ҳақида батафсил гапириб бериш шарти қўйилди. Сўнги тўртинчи босқичда эса иштирокчиларга шеьрий парчадан бир-икки сўз тушириб тақдим этилди.

Танловни соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат ҳайъат аъзолари адолатли бошқариб, баҳолаб боришди. Танлов якуний натижаларига кўра 1-ўрин 78 балл тўплаган ШЧ-1 мутахассиси Н.Номозовага насиб этди. 2-ўрин 75 балл билан ШЧ-3 ходими Ў.Мамаризаева эгаллади.Кучли учликдан 69 балл тўплаган ШЧ- мутахассиси Н.Эркинова жой олди.

 Танловнинг якуний саралаш босқичи ғолиблари “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғолиблар Тошкент темир йўл мухандислари институтида бўлиб ўтадиган якуний босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!