Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Болалар ҳақида ғамхорлик

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон темир йўл ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси республика кенгаши рахбарияти томонидан темир йўл корхоналари ишчилари ва транспорт қурувчиларининг фарзандларини соғломлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.

      Жамият балансида 5 та соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд («Қибрай», «Янги авлод», «Бурчи-Мулло», «Темирйўлчи», «Дўстлик»)

     Жамият балансида ҳар йили ёзда 7000 га яқин болаларни соғломлаштиришга мўлжалланган 5 та соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд («Қибрай», «Янги авлод», «Бурчи-Мулло», «Темирйўлчи», «Дўстлик»). Хусусан, 2014 йилда режа бўйича 6800 та ўрнига 7014 та болалар соғломлаштирилди. «Соғлом бола» йили муносабати билан 1598 йўлланмалар болаларга бепул ажратилди. Соҳа келисувига биноан, 15 млн.сўм миқдоридаги маблағ эвазига Оролбўйида йшовчи темирйўлчиларнинг 67 нафар фарзандлари «Қибрай» болалар соғломлаштириш оромгоҳида бепул соғломлаштирилди.

     Аксиядорлик жамияти корхоналарининг касаба уюшмалари ташкилоти томонидан 2014 йилда «Локомотив» истироҳар боғига 4068 та чипта олинди ва Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан уларга бепул тарқатилди. Йил мобайнида кўп болалали ва кам та’минланган оилаларга мактаб анжомлари бепул берилди. Бу мақсадларга 46,0 млн. сўм, касаба уюшмалари органлари томонодан 10,6 млн. сўм миқдорда маблағ ажратилган.

    Республика Кенгаши ва АЖ корхоналари томонидан «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларига 77 та бепул йўлланма ажратилди. Бу мадсадларга касаба уюшмалри томонидан 6,48 млн. сўм, корхоналар томонидан 35,5 млн. сўм миқдорда маблағ ажратилган.

    МФСК «Локомотив» бўлинмалари қошида ташкил этилган болалар бокс мактабида 614 та боола шуғулланмоқда, улардан 510 таси темирйўлчиларнинг фарзандларидир. Ушбу мактаб фаолияти учун 2014 йилда 95,6 млн. сўм ажратилди. Темир йўл сарой ва клубларида ташкил этилган турли тўгаракларда республика меҳнаткашларининг 2400 дан ортиқ фарзандлари шуғулланадилар.

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ТОМОНИДАН БАРПО ЭЪТИЛГАН «ЛОКОМОТИВ» БОҒИ

Ўтган йил Навруз байрами арафасида «Ўзбекистан темир йўллари» АЖ ташаббуси билан пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун мўжизавий «Локомотив» боғи ўз эшикларини очди. Ушбу маскан фаолиятининг илк кунларидан бошлаб имкониятлари ва даражаси бўйича тубдан янги аттраксионлар билан жиҳозланган республикамизнинг биринчи кўнгилочар марказига айланди, десак асло муболаға бўлмайди.
Истироҳат боғида ҳам катталар, ҳам болалар мириқиб дам олишлари учун барча имкониятлар мухайё. Бу масканда ажойиб микроиқлим ва табиий макон яратилган. Боғда қурилган ўзига хос матрисали фаввора ва видео-мусикали фаввора нафақат болалар, балки катталарда ҳам ёрқин таассурот қолдиради. Сувли экранда «3Д» форматида лазерли шоу намойиш этилади.

Боғда юртимиз учун тубдан янги бўлган 32 та аттраксион ўрнатилган: баландлиги 42 метрга тенг ва ёпик, кабиналарга эга бўлган мамлакатдаги энг баланд чархпалак, ҳаво велосипеди, катта тезликдаги «4Г» катапул таси, шу кабилар барчанинг диққатини ўзига тортади.

Ноёб дарахтлар, ранг-баранг ҳовузлар тизими, ариқлар, шаршара, пешайвон, шийпончалари мавжуд бўлган «Шарқ боғида» ҳаётингиздаги энг қувончли кунларни тасвирга тушириш учун фотосессияларни ўтказишингиз мумкин. Шунингдек, бу масканда магнитли карталар ёрдамида амалга ошириладиган универсал тўлов тизими ишламоқда, бу эса ташриф буюрувчилар учун янада кенг қулайликлар яра- тилганидан далолатдир.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Avgust 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyul    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!