Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Марказий касаба уюшма кутубхонаси

Марказий касаба уюшма кутубхонаси 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, Ховост, Андижон, Қарши, Термиз, Қўнғирот станцияларидаги филиал кутубхоналарни бирлаштиради. Уларда жами 99546 та китоб фонди мавжуд бўлиб, йилига 6000 нафардан ортиқ китобхонга хизмат кўрсатилади.
Марказий касаба уюшма кутубхонаси уйга китоб бериш бўлими (абонемент), ўқув зали, кўчма кутубхона бўлимларидан иборат. Умумий китоб фонди 47487 тани ташкил этади. Абонемент бўлимида 21692 та, ўқув залида 17998 та, кўчма кутубхона бўлимида 7797 та китоб бор. Кутубхона йилига 2861 та китобхонга хизмат кўрсатади. Бу ерда ижтимоий-сиёсий, табиий, техник фанлар ва бадиий адабиётлар мавжуд. Китобларнинг асосий қисмини, яъни 40472 таси рус ва бошқа тилларда чоп этилган китоблар бўлса, давлат тилида эса 7292 та китоб мавжуд. Ҳар йили маъно- мазмун жиҳатдан эксирган ва яроқлилик муддатини ўтаган китоблар ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилиб турилади. Ўтган 2015 йилда 616 та китоб рўйхатдан чиқарилган.
Эътироф этиш керакки, кутубхонанинг ижтимоий-сиёсий йўналишдаги адабиётлар бўлимида 6018 та китоб бўлиб, уларнинг асосини Давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг 22 томдан иборат асарлар тўплами, ўзбек ва рус тилларида, Ўзбекистон Республикаси кодекслари, жиноят, солиқ ва бошқа ҳуқуқий мавзудаги қўлланмалар ташкил этади.
Китоб фондининг табиий фанлар, соғликни сақлаш ва тиббиётга оид адабиётлар бўлимида 3923 та, техника, қишлоқ хўжалигига оид адабиётлар бўлимида 2907 та, санъат, жисмоний тарбия ва спортга оид адабиётлар бўлимида 4845 та, филология фанларига оид бўлимида 29696 та адабиётлар бор.
Китоб фондида ҳар хил мавзудаги турли йилларда чоп этилган, мазмун ва нашр этилган йили жиҳатдан қимматли китоблар бор. Айниқса, турли соҳаларга бағишланган ва турли йилларда чоп этилган энциклопедиялар кутубхонанинг ҳақиқий бойлигидир. Бўлимда Бобур энциклопедиясидан тортиб, миллий, болалар, математика, физика, химия, философия, география ва бошқа соҳаларга оид энциклопедиялар мавжуд.
Марказий касаба уюшма кутубхонасида йил бошидан бир йил давомида бажариладиган ишлар бўйича режа ишлаб чиқилиб, китобхонларни кутубхонага янада кўплаб жалб қилиш мақсадида турли мавзуларга бағишланган тадбирлар уюштирилиб келинган. Ўзбек ва жаҳон адабиётининг адиб ва шоирлари туғилган кунларида, мамлакатимиз миқёсида нишонланадиган байрам саналарида ва март ойида “Болалар китобхонлиги ҳафталиги”, 2-апрель куни “Халқаро болалар китоблари куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, кўргазмалар ташкил этиб келинади. Тадбирларга Темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод академик лицейи ўқувчилари ва Тошкент темир-йўл касб-ҳунар коллежи талабалари таклиф этилади. Ёз мавсумида болалар оромгоҳларида ҳам “Ёш китобхон кўргазмаси” ташкил этилган.
Шу билан бирга, Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий касаба уюшма кутубхонаси фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот – кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонуни талабларини ва замонавий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда темирйўлчиларга ва аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонавий ахборот технологиялари асосида тезкорлик билан қондириш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, кутубхонанинг электрон каталоги Ирбис программаси яратилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Oktabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!