Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Маданият ва спорт

529874_415783401842652_1236658786_nimage

   Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган сўнг маданий-маърифий соҳада тубдаб ўзгаришларни амалга ошириш бошланди. Бу жараёнда маънавий ва маърифий соҳалар давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири қилиб тан олинди. Бу эса ўз ўрнида республикамизнинг маданий-маърифий ташкилотларини тубдан янгилашни талаб қилади. Мустақиллик ғояси ва миллий- маънавий ислоҳотлар асосида касаба уюшма маданий-маърифий ташкилотлари фаолияти ўзгартирилди, бу эса янги тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишни талаб қилди. Маданий-маърифий ташкилотлар бу корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар маблағлари эвазига қурилган маданият саройлари ва уйлари, кутубхоналар ва истироҳат боғлари аҳолига хизмат кўрсатиш учун касаба уюшмалари қарамоғига берилган. Маданий-маърифий ташкилотлар ўзининг фаолиятини Конститиция ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Республика Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси фармони, Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси фармонлари, ҳамда Шарқ ва бутун жаҳон буюк уламоларининг назариялари ва ўрганишлари, маданият, маънавият, маърифат ва ижод ҳақидаги замонавий олимларнинг олғир фикрларига асосан амалга оширади. Маданий-маърифий ташкилотлар маънавий юксалишга ва аҳоли билимини оширишга, фикрлаш доирасини кенгайтиришга, ижодий истеъдодларни ривожлантиришга, бўш вақтдан унумли фойдалишга сабаб бўлади. Маданий-маърифий ташкилотлари касаба уюшма аъзолари ўртасида мафкуравий, маънавий,маданий-маърифий ва ижодий ишларни олиб борадилар.

  Уларнинг асосий вазифалари:

Одамларга бўш вақтларини самарали ишлатишга ва маънавий бойишга кўмаклашиш;

Аҳолининг маданий, маърифий ва ижодий фаолиятига зарур шарт-шароитларни яратиб бериш;

Халқ ижодиёти, урф-одатлари, байрамлари ва бўш вақтни ўтказиш билан бўлиқ бўлган тадбирларни ташкил этиш;

Миллий ва умуминсоний қадриятларни, миллий ва замонавий ғояларни, билим ва тажрибаларни тарғибот қилиш.

   Аксиядорлик жамияти таркибида 8 та маданият саройлари, 18 та кутубхона мавжуд бўлиб, уларда темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда меҳнат қилаётганлар ўртасида маданий-оммавий ишлар олиб борилади.Клуб муассасалари томонида 2014 йилда 137144 та соҳа меҳнаткашлари ва уларнинг фарзандлари қатнашган 261 та турли тадбирлар ўтказилди. Маданият саройлари ва уйларида ташкил қилинга тўгаракларда 830 та катталар ва 2417 та болалар шуғулланмоқда.
Корхона касаба уюшма кутубхоналарида 149403 та, касаба уюшма кутубхоналарида эса 99546 та китоблар (бадиий, болалар, техник, сиёсий, табиий билим) мавжуд. 2014 йилда моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун, жамият томонидан китобларни сотиб олиш учун 10,0 млн. сўм, касаба уюшмалари томонидан 8,8 млн. сўм миқдорда маблағ ажратилган эди. Кутибхона хизматларидан 18723 та оқъувчилар фойдаланмоқдалар, улардан 967 таси болалардир.

   Бадиий ҳаваскорлик тўгараги иштирокчилари муҳим саналарга бағишланган маданий-оммавий тадбирларларда ҳамда болалар оромгоҳларида фаол иштирок этадилар.

Кутубхоналарда болаларнинг ёзувчилар билан учрашуви, муҳим саналарга бағишланган китоб кўргазмалари, “Кўп мутоаала қилувчи оила”, “Енг зўр кутубхона ”, “Ҳар бир оилага бир китоб” мавзуларида танловлар ташки қилинди.  Танлов ғолиблари касаба уюшмалри Республика Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Марказий темирйўлчилар маданият саройи ижтимоий-маданий марказ сифатида темирйўлчилар транспорт қурувчилари, уларнинг оила аъзолари ва пойтахт аҳолиси орасида маданий-оммавий тадбирларни ташкил этади ва йўналтириб туради. Хукуматнинг 1983 йил 6 ноябрдаги 637-сон қарорига асосан Республика аҳамиятидаги маданий мерос объектлари давлат рўйхатига киритилган. Бўш вақтни кўнгилли ўтказишни истаган барча кишилар учун зарур бўлган шароитларни яратиб беради. МТМС фаолитининг асосий йўналиши меҳнаткашлар ва аҳолига маданий хизмат кўрсатиш, ёш авлодни оназаминга муҳаббат, мустақиллигимизга масъуллик туйғуларни таркиб топтириш мақсадида уларни юксак ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий ва эстетик руҳда тарбиялаш ишларини берадиган, миллий маданиятимиз, анъана ва қадриятларимизни сақлаш ва бойитиш: буюк тарихимиз, бой маданий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек кенг омма эътиборини мустақил бадиий ижодга жалб этишдан иборат.

  МТМС ўз фаолиятида аҳолининг билимини ошириш, руҳан ўстириш, дунёқарашини кенгайтириш, ижодий қобилиятини намоён этиш, бўш вақтдан унумли фойдаланиш имкониятлари рўёбга чиқарилади. МТМС жамоасига ўз иши, ўз касбини севган кишилар жамланган. Бадиий ҳаваскорлик тўгарагининг раҳбарлари олий маълумотли, болалар ва ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга мутахассислардан иборат.

МАДАНИЯТ САРОЙЛАРИ НУФУЗИ ЯНЯДА ОРТМОҚДА

   «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги Маданият саройлари она заминга мухаббат, юксак ватанпарварлик, маънавий-аҳлоқий ва эстетик рухда тарбиялашда таълим мактаблари билан бир қаторда фаолият олиб бораяпти. Тизимда Марказий темирюлчилар маданият саройидан ташқари Ховос, Қўқон, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз шаҳарларидаги темир йўл тасарруфидаги маданият саройлари ва клублари ҳам самарали фаолият юритиб келмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспрт қурувчилари касаба уюшмаси Республка Кенгаши ташаббуси билан маданият масканлари замон талабига тўлиқ жавоб берадиган шарт-шароитлар, маблағ, ашё ва жиҳозлар билан тўлик, таъминланган. Шунингдек, саройларда ташкил этилгин бадиий ҳаваскорлик жамоалари чолғу асбоблар, саҳна либослари, овоз кучайтириш мосламалари, замонавий техник воситалар билан тўла таъминланган. Бугунги кунда Марказий темирюлчилар маданият саройида 24 тадан ортик, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, тўгараклар, студиялар фаолият олиб бормоқда, аъзолар сони эса 446 нафардан ортди. Маданият саройида халқ огзаки ижодиёти, бой маданий меросимиз, буюк тарихимиз миллий мусиқий санъатимиз, анъана ва қадриятларимизни сақлаш, бойитиш, ёш авлод қалбида она заминга мухаббат ва хурмат туйгуларини сингдириш мақсадида бир қатор миллий ансамбллар ташкил этилган. Юртимиз ҳаётига ва аксиядорлик жамияти ҳаётига тааллуқли бўлган барча байрам тадбирларида саройда ташкил этилган болалар ва ёшлар бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирок этиб, консерт дастурлари ўтказиб келинмоқда.  «Наврўз» умумхалк, байрами, «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган байрамларда «Серпантинки», «Жасмин», «Силует», «В-елемент», болалар бадий ҳаваскорлик жамоалари Тошкент шаҳридаги болалар меҳрибонлик уйларида, «Қибрай», «Бурчмулла» ва «Янги авлод» дам олиш масканларида қувноқ ва қизиқарли консерт дастурларини намойиш этиб тенгдошлари олқишига сазовор бўлиб, келмокдалар. Бугунги кунда маданият саройлари ва клублари нуфузини янада ошириш, ташкил этилган барча жамоалар ишини юқори профессионал даражага кўтариш, тўгараклар ишини янада мустаҳкамлаш йўлида, ҳамда маънавий, маданий-маърифий ишларни амалга ошириш борасида маданият маскани ходимларининг маҳорат, ғайрат-шижоати катта бўлмокда.

Центральный дворец культуры железнодорожников

Центральный дворец культуры железнодорожников построен в 1938 году: является памятником культуры и охраняется государством (Ташкент, энциклопедия 1984г.стр.98). Как социально-культурный центр направляет и организует культурно-массовую работу среди железнодорожников, транспортных строителей, членов их семей, жителей столицы. Для всех желающих создаёт все условия для проведения досуга. Основное направление деятельности ЦДКЖ в культурном обслуживании трудящихся и населения, сохранение и приумножение национальной культуры, традиций и обрядов, способствующих нравственному, эстетическому воспитанию молодёжи в духе любви к родной земле, независимости, бережному отношению к великой истории, богатому культурному наследию, а также широкому привлечению масс к самодеятельному художественному творчеству.
ЦДКЖ в своей работе способствует духовному развитию и повышению знаний населения, расширению их кругозора, развитию творческих дарований, эффективному использованию свободного времени.
Коллектив ЦДКЖ – это люди любящие свою работу, своё дело. Руководители кружков художественной самодеятельности – специалисты с высшим образованием, умеющие работать с детьми, молодёжью.

Мы рады приветствовать Вас в нашем Дворце!

• В студию Афро-Латиноамериканского танца для взрослых. Salsa. Bachata. Merengue. Kizomba. Zumba. Tango Argentina. Свадебный танец.

• Фитнес студия “Ideal” для взрослых. (Сброс веса, коррекция фигуры). Арабский танец. Шейпинг. Фитбол. Фитстанок. Стретчинг. Тайбо. Степ аэробика.

• Эстрадно-вокальная студия для детей и взрослых. Дыхание. Дикция. Артикуляция. Актёрское мастерство. Метро-ритмика.

• Восточные танцы. Группа «Жасмин» для детей и подростков. Хореография. Разминка. Растяжка. Постановка танца.

• «Школа хореографии».

• Танцы народов мира. Узбекские танцы. Ансамбль «Семург» для детей и взрослых. Балетный тренаж. Растяжка. Ритмика. Постановка танца.

• «Образцовый коллектив» современного эстрадного танца «Серпантинки» для детей и подростков. Гимнастика. Классический тренаж. Постановка танца. Участие в конкурсах.

• Современные танцы BREAK DANS (9 лет и старше).

• Школа танцев HIP-HOP and NEV STYLE. Группа «BUSTED BROTHER» (с 4 лет и старше). Разминка. Растяжка и осанка. Постановка танца. Freestyle, Импровизация.

• Ансамбль народных песен и мелодий – маком (16 лет и старше).

• Детская театральная студия (10 лет и старше). Сценическая речь, движение, актёрское мастерство, ритмика, пластика, индивидуальная подготовка для поступающих в театральные вузы.

• ИЗОстудия (возраст не ограничен). Рисунок, композиция, дизайн.

• Дошкольный клуб «Малышок» (возраст 5-6 лет). Письмо, азбука, математика, ИЗО – рисование, аппликация, английский язык.

• Курсы английского языка (5 лет и старше). Разговорный курс английского языка. Английский язык для детей школьного и дошкольного возраста.

• Модельная школа. Техника подиумного шага, постановка осанки, дефиле.

• Кружок дизайнеров, рисунок и мода, кройки и шитья.

• Йога. Хатха йога: дыхательные упражнения, медитация, общее оздоровление, подтягивание фигуры, релаксация.

Телефоны для справок: 299-74-78; 299-76-13, 237-86-64.

«ЛОКОМОТИВ» МАРКАЗИЙ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ КЛУБИ СОғЛОМ АВЛОД ТАРБИЯСИ йўЛИДА

   Мамлакатимизда Превидентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, келажагимиз ворисларини спорт- соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб этиш борасида катта кўламли ишлар бажарилмоқда. «Ўзбекистон темир юллари» АЖ томонидан болалар ва ёшлар спортига бўлган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жамият тасарруфидаги спорт мажмуалари кўпайиб бориши билан бир қаторда улардаги шарт-шароитлар янада яхшиланаётир, мавжуд спорт масканларида шуғулланаётган ёшларнинг сони ҳам тобора ортиб боряпти. Эътиборлиси, «Локомотив» Марказий жисмоний тарбия ва спорт клуби ҳамда унинг филиалларида ёшларни спортга жалб этишда кўп ижобий ишлар ҳаётга татбиқ, этиляпти. Ушбу масканларда темирйўлчилар ва уларнинг фарзандлари спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб, жисмонан соғлом бўлиб вояга этишмоқда. Бугунги кунда пойтахтдаги «Локомотив» марказий жисмоний тарбия ва спорт мажмуаси ҳамда унинг Ховос, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Қўнғирот, Урганч ва Қўқон шаҳарларидаги тармоқлари замонавий спорт жиҳозлари ва барча шароитларга эга бўлиб, уларда охирги беш йилликда 17234 нафар соҳа ходимлари шуғулланишган. Шулардан 4959 нафардан ортиғи эса ўн олти ёшгача бўлган болалардан иборат. «Локомотив» жамоаси тарбияланувчиларидан иборат ўсмир ва ёшларимиз ўтган беш йил ичида Эвропа, Осиё ва жаҳон чемпионатларида бокс, самбо, юнон-рум кураши, турон жанги бўйича ўтказилган мусобақалардан 17 та совринли ўринларни эгаллашди. Шунингдек, шу вақт мобайнида клубда 12 та халқаро тоифадаги спорт устаси, 64 та спорт устаси, 192 та спорт устаси номзодлари этишиб чиқди. «Локомотив» футбол жамоасининг эришаётган муваффақиятлари ҳам э тирофга лойиқ. Жамоа 2014 йилда миллий чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб, кубок соҳиби бўлган бўлса, 2015 йилда эса супер кубок ғолиби бўлди. Буларнинг бари аксиядорлик жамияти раҳбарияти ва Ўзбекистон темирйўлчиларилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ёш авлодни спортга кенг жалб этиш орқали уларнинг соғлом ва баркамол вояга этишини таъминлаш, келажаги порлок умидли чемпионларни этиштириш мақсадида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мевасидир.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Noy    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!