Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Санаторий ва пансианатлар

СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАСКАНЛАРИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

    Соха меҳнаткашларини ва уларнинг оила аьзоларини соғломлаштириш мақсадида тизимда «Назарбек», «Чимён», «Омонхона» санаториялари ва «Сихатгоҳ» санаторий-профилакторийси ва «Хўжакент» дам олиш масканлари фаолият кўрсатмокда.
«Назарбек» санаторияси 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 1 ва 2 кишилик оддий, люкс ва ярим люкс хоналари мавжуд. Шунингдек, 14 ёшгача бўлган болалар дам олиши учун ҳам хоналар бор. Кейинги йилларда сихатгоҳнинг моддий техник базаси яхшилаш мақсадида даволаш бўлимларига кўпгина асбоб-анжомлар келтирилди, эскирган тиббий ускуналар янгиларига алмаштирилди. Жумладан, дарсенвал, ЭКГ, УТТ ускуналари харид қилинди. Шунингдек, барча хоналар ва йўлаклар жорий таъмирдан чиқарилиб, қайта жиҳозланди. Сихатгоҳ ҳудудидаги фаввора ҳам қайта таьмирланиб, бугунги кунда дам олувчиларга завқ бағишлаб келмоқда. Бу эрда табиий шифобахш минерал сув манбаи мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида ошқозон-ичак, асаб касалликлари, юрак-қон томир, астма, бронхит, артроз, остеохондроз, қанд ва бўқоқ касалликлари билан оғриган беморлар шифо топишмоқда.

   Фарғона вилоятининг Чимён қишлоғида жойлашган «Чимён» дам олиш ва даволаниш маскани дам олувчиларнинг дардига дармон бўлиб келмоқда. Маскан 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 150 дан ортиқ ишчи-ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқда. Санаторияда даволанишнинг асосини олтингугуртли маъданли сув билан ванна қабул қилиш ташкил этади. Минерал сувининг ҳар бир литри таркибида 330мг. дан ошиқ сероводород мавжуддир. Шифобахш ванналар билан биргаликда сихатгоҳда бошқа даволаш турлари ҳам мавжуд.
Чимёнда юрак ва қон томир тизими, ҳаракат таянч аъзолари, асаб тизими, тери, аёллар жинсий аъзолари, ошқозон-ичак, урологик касалликлар бўйича даволаш ишлари олиб борилади. Сихатгоҳнинг  физиотерапия хоналарида 10 дан ошиқ физиотерапия аппаратлари, 6 та уқалаш хоналарида малакали ҳамширалар ва фельдшерлар дам олувчилар учун хизмат қилмоқда. Парафин-озокерит билан даволаш бўлими ва фитобар ҳар доим дам олувчилар хизматида. Эрталабки бадантарбия учун алоҳида зал мавжуд бўлиб, барча бадантарбия анжомлари билан таьминланган. Шунингдек, игна билан даволаш, сув остида умуртқа поғонасини тортиш, гинеколог, стоматолог хоналари ҳар доим дам олувчилар билан гавжум.

    Сурхон воҳасининг Бойсун туманида жойлашган «Омонхона» бальнеологик шифо маскани кўркам иморати, қулай шарт-шароитлари ва гўзал манзараси, табиий шифо сувлари билан маълум ва машҳурдир. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ташаббуси билан жаҳон талаблари даражасида янгитдан қад ростлаган масканда ошқозон-ичак, қандли диабет, юрак-қон томир, жигар, ўт, умуртқа поғона касалликлари билан оғриган беморлар шифо топишмоқда. Омонхона атрофидаги тоғ булоқларидан чиқаётган шифобахш суви билан машҳур. Мазкур булоқ суви таркибида сульфат, магний, азот ионлари мавжудлиги қолаверса, кремний кислотаси, темир, алюминий ва бошқа кўплаб микроэлементлар ҳам бўлиб, сульфат ва магний ионлари меъёрдагидан бир неча баробор кўплиги учун юқори даражада ўт сўрувчи, пешоб ҳайдовчи ҳамда қон босимини туширувчи хусусиятларга эга.

    «Сихатгоҳ» санаторий-профилакторийси 50 ўринли бўлиб, бу ерда бир йил давомида 700 дан зиёд ходим соғломлаштирилади. Даволаниш ва дам олиш муддатлари 10 – 15 кундан иборат. Дам олиш йўлланмалардан фойдаланиш асосида ташкил этилган. Бу шифо масканида асосан юрак, асаб, ошқозон-ичак, нафас олиш органлари, ҳаракат аъзолари, урологик каби касалликлар даволанади. Шунингдек, физиотерапия, уқалаш, сауна, ингаляция, парафин, сув муолажалари (циркуляр душ, «шарко», ёмғирли, сув ости душ-массажи, ванна) орқали даволаш, стоматология, тузхона, жисмоний тарбия хонаси, гиёҳлар билан даволаш, муолажа хонаси мавжуд бўлиб, малакали шифокор ва ҳамширалар дам олувчиларга хизмат кўрсатадилар.

    Тошкент вилоятининг Бўстонлик, туманидаги хушманзара тоғли Угом-Чотқол миллий қўриқхонаси ва Хўжакент ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган «Хўжакент» дам олиш маскани 240 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда люкс, оддий бир ва икки кишилик хоналар бор. Масканнинг кўркам иморати оромбахш ва баҳаво саҳналарини, қулай шарт-шароитлари ва гўзал манзарасини кўриб хайратланасан киши. Бугунги кунда бу эрда нафақат темирйўлчилар балки Ўзбекистоннинг турли чеккаларида ҳам яхши билишади. Жаҳон талаблари даражасида қурилган бу маскан ўтган йиллар мобайнида ўз мижозларига эга бўлиб бормоқда. Таъкидлаш ўринлики, бу ерда нафақат ёз ойларида балки йил давомида дам олувчилар аримайди. Ётоқхоналарда иситиш ва совитиш мосламалари ўрнатилган. Спорт комплексида очиқ ва ёпик, чўмилиш ҳавзаси бўлиб, ундан иккитаси болалар учун ва биттаси катталар учун мўлжалланган. Шунингдек, спорт залида мини футбол, волейбол, футбол ва катта теннис ўйнаш учун барча шароитлар яратилган. Тренажёр залида эса энг замонавий спорт жиҳозлари ўрнатилган. Бу ерга келган дам олувчилар нафақат ТОФ ҳавосидан балки спорт билан шуғулланиб ҳордик, чиқарадилар. Таъкидлаш керакки, дам олувчилар маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар куни кино, концерт ва дискотекалар уюштириб борилмоқда. Маскан ҳудудида Wi-Fi зона ўрнатилган бўлиб, дам олувчилар бемалол интернетдан фойдаланишмоқда.

     Бир сўз билан айтганда, барча санаторий-профилакторий ва дам олиш масканлари темирйўлчиларнинг соғлигини тиклаш ва яхши дам олишлари йўлида фаолият юритмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Oktabr 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Sen    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!