ЗИЁ МУЛКИН БАЙРОҒИСИЗ, УСТОЗЛАР
Ёшларнинг теран маънавият, юксак интеллектуал салоҳият соҳиби бўлиб камолга етиши кўп жиҳатдан фидоий устозлар, касбига содиқ ўқитувчилар, жонкуяр мураббийларга боғлиқ. Мамлакатимизда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланаётган шу кунларда айни жиҳатлар яна бир карра ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳам 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар, талабалар ва журналистлар иштирок этди.
Тадбир давомида ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқбол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол вояга етказишга қўшган ҳиссаси, таълим-тарбия соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар институт ва касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг институтдаги бошланғич ташкилоти томонидан “Устозим – менинг тақдиримда” мавзуидаги ижодий иншолар танловининг ғолиблари ҳам ташкилот томонидан диплом билан тақдирланди.
Байрамнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон бадиий жамоалар бирлашмаси “Наврўз”, “Ўзбекистон” aшула ва рақс ансамблининг элимиз суйган хонандалари Аслиддин Дўстов, Собиржон Мўминов ва Ўлмас Оллаберганов ҳамда истеъдодли ёш хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага байрам кайфияти улашди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: