“ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!”
Андижон механика заводи шуъба корхонасида халкимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми, эркин обод ва фаровон хаёт қуриш йўлидаги барча ютук ҳамда муваффакиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз Мустакиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносиб нишонланди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садоси остида очиб берилди. Байрам давомида корхона ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарорига асосан 150 нафар ишчи-ходимлар фахрий ёрлиқ шунингдек эсталик совғалари билан тақдирландилар. 30 нафар узоқ йиллардан бери корхонада сидқидилдан меҳнат қилиб, жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган меҳнат фахрийлари Андижон механика заводининг фахрий медали билан мукофотланди. Байрам дастурхони атрофига йиғилганлар ватанни мадх этувчи куй-қўшиқлардан ташкил топган концерт дастуридан бахраманд бўлдилар. Сўзга чиққан заводнинг жонкуяр ишчи-ходимлари корхона ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: