ЖАЖЖИ СПОРТСЕВАРЛАР ЎЗАРО КУЧ СИНАШДИЛАР
Тошкент темир йўл муҳандислари институти касаба уюшма қўмитаси томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури мазмун моҳиятини кенг тарғиб етиш ва 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ходимларнинг 14 ёшгача бўлган фарзандлари орасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилиб келинаётган ёшларга оид давлат сиёсати йўналишидаги чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишга эришиш, соғлом турмуш тарзи ғоясини ёшлар онгига чуқур сингдириш, ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқишини янада орттиришдир.
Тадбирда меҳмон сифатида Ўзбекистон шахмат Федерацияси бош котиби Х.Холиқова, шахмат бўйича ёшлар терма жамоаси мураббийси, FIDE спорт устаси М.Хайлаев ҳамда шахмат бўйича ватанимиз шарафини ўз ёшлари тоифасида турли нуфузли халқаро турнирларда муносиб ҳимоя қилиб келаётган ёш спортчилар — 2 карра Ўзбекистон, 1 карра Осиё, 2017 йил Жаҳон чемпиони Хумоюн Бекмуродов, 3 карра Ўзбекистон, 1 карра Осиё чемпиони Мафтуна Бобомуродова, Ўзбекистон чемпионати совриндори, Осиё чемпионати иштирокчиси Мохинур Хабибуллаевалар иштирок этдилар.
М.Хайлаев бугунги кунда юртимизда спортда берилаётган катта эътибор, хусусан спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ёш йигит-қизларимизнинг халқаро спорт майдонида қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида гапириб ўтди. Тадбирнинг энг асосий меҳмонлари бўлган ёш чемпионлар ўзларининг спортга кириб келиши, шахмат спорт мусобақаларидаги иштироки ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбирнинг кейинги қисмида ходимларнинг 100 нафардан кўпроқ фарзандлари 14-13, 12-11, 10-9, 8-7 ёшлар тоифасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича беллашдилар. Мусобақа сўнггида спорт турлари бўйича барча ғолиблар ва иштирокчиларга касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: