Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ – ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ОМИЛИ

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва   касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари М. Х. Розиметов, узел бошлиғи И. А. Фарманов, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий қўмита тарибига кирувчи бошланғич касаба уюшма ташкилотлар раислари иштирок этди.

Узел бошлиғи И. Фарманов ва узел бош муҳандиси А. Бахадировлар 2018 йил якуни бўйича жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятлари ижросини таъминлаш юзасидан йиғилишда касаба уюшма аъзолари вакилларига ҳамда барча иштирокчиларга ҳисоботлар ўқиб эшиттиришди.

Корхона раҳбарлари ҳамда касаба уюшма ташкилотлари раислари сўзга чиқиб, корхона, ташкилотларда  ишчиларга хавфсиз мехнат шароитларини яратиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтдилар. Йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий баҳоланди ва уларни бартараф этиш чоралари  белгилаб олинди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрь № 8-108 “С” – сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил қилиш Республика кўрик – танлови тўғрисида”ги Низоми асосида касаба уюшама ҳудудий қўмитаси томонидан ташкил этилган кўрик танловнинг натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, “Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхона” номинацияси бўйича “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. “Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши касаба уюшма ташкилоти” номинацияси бўйича биринчи ўринни “Тошкент МТУ”  унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Сабохат Рахимжоновна Тўлаганова қўлга киритди. “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакиллар” номинациясида биринчи ўринни “Тошкент МТУ” УК меҳнат муҳофазаси вакили Зокир Икрамович Сейдуллаевга, “Меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган энг яхши ёш мутахассис” номинациясида эса биринчи ўринни “1- сон Энергомонтаж поезд” унитар корхонаси муҳандиси Бахром Одилович Бекмирзаевга насиб эди.

Ғолибларга “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!