Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЗАВОДДА УЧРАШУВ

“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси — тараққиётнинг муҳим асоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

200 нафар ишчи-ходим иштирок этган йиғилишда Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳитдинова “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг аҳамияти ва келгусидаги истиқболлари”, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари” мавзуларида сўз юритди.

— Ҳар бир давлатнинг ўз тараққиёт омили, эҳтиёжлари, талаблари ва ҳаётий тамойиллари бўлади, — деди Ф. Муҳитдинова. — Ўзбекистонда ўтган 26 йил мобайнида бутунлай янги тарихий шароитларда, янги давлатчиликка асос солинди. Энди ҳамма гап ана шу мустаҳкам пойдеворга таяниб, юртимизнинг янги даврдаги, тараққиётини таъминлашдан иборат бўлиб қолди. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган устувор йўналишлар ҳар томонлама тараққиётнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади. Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасидаги устувор йўналишларини амалга ошириш мақсадида 16 та вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тузилмаси, вазифа ҳамда функциялари қайта кўриб чиқилди. 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қайта ташкил этилди.

Ўзаро мулоқот тарзида ташкил этилган суҳбат жараёнида йиғилганлар Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган энг муҳим устувор йўналишлар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида етарлича маълумотга эга бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!