Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Заводда Наврўз тантанаси

Яшариш, янгиланиш фасли бўлмиш баҳорнинг кириб келиши дилларни хушнуд қилиб, байрамларни байрамларга улаши билан ҳам аҳамиятлидир. Айнан шундай байрамлардан бири Наврўз “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда ҳам қизғин ва кўтаринки руҳда нишонланди.

Ишлаб чиқариш кўламининг катталиги бўйича нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда ҳам етакчи ўринлардан бирида турувчи “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида “Наврўз–қадриятларимиз тимсоли” мавзусида бадиий кеча ўтказилди. Корхона касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Миллий академик драма театри ходимлари – Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, актриса Дилноза Кубаева, актёр ва ажойиб овоз соҳиби Шарофиддин Музроповлар иштирок этишди. Эл суйган санъаткорлар билан учрашув завод ходимларига кайфият бахш этди. Гавҳар Зокированинг ота, она, фарзанд ҳақидаги шеърлари барчани ўйлантириб, яқинлари ҳақида чуқур мушоҳадага ундаган бўлса, Дилноза Кубаеванинг спектакллардан бирида содир бўлган кутилмаган воқеа тафсилотини сўзлаб бериши йиғилганлар шодон кулгусига сабаб бўлди. Шарофиддин Музроповнинг жонли куй-қўшиқлари байрам шукуҳига шукуҳ қўшди. Қолаверса, Дилноза Кубаева тадбирда янги ижод қиррасини темирйўлчиларга армуғон қилганини таъкидлаб ўтиш лозим. Санъатнинг турли йўналишларида ўзини синаб кўраётган Кубаева жонли ижрода замонавий қўшиқларни маромига етказиб ижро этиши орқали йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

– Фидокорона меҳнат қиладиган заҳматкаш темирйўлчилар мириқиб дам олишни ҳам канда қилишмайди, – дейди Дилноза Кубаева. – Яшириб ўтирмайман соҳа ходимлари билан  мунтазам ижодий ҳамкорлик қилиб турамиз ва улар мен учун қадрдон бўлиб кетишган. Завод ишчиларининг самимийлиги, очиқкўнгиллиги ва энг асосийси, санъатни қадрлашлари, бизни давомий қарсаклар билан қўллаб-қувватлашларидан бошимиз кўкка етади.

Тадбирга ташриф буюрган темирйўлчилар ҳам хурсандчиликларини яшириб ўтиришмади.

– Санъатимиз юлдузларининг заводимизга ташриф буюриши биз учун ҳақиқий байрам бўлди, – дейди маънавият ва маърифат услубчиси Ёдгора Усмонова. –Гавҳар Зокированинг таъсирчан шеърларидан кўз ёшимни тўхтатолмадим. Бу ёшларимизнинг маънавиятига ижобий таъсир қилади, деб биламан.  Жонли ижродаги куй-қўшиқлар эса барчага байрам кайфиятини улашди.

Наврўз тантаналари доирасида корхонада “балли қизлар” танлови ҳам ўтказилди. Иштирокчилар сабзи тўғраш, чучвара тугиш, баҳорий салат тайёрлаш ва эркин мавзуларда ўзаро рақобатлашишди. Натижаларга кўра, Шодиёна Атабаева ғолибликни қўлга киритди. Малика Мамарозиева ҳамда Барно Реимова ҳам совриндорлар сафидан жой олди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!