Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЮРТИМИЗ ЖАНУБИЙ ҲУДУДЛАРИ БЎЙЛАБ САЁҲАТ

Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг бир гуруҳ ходимлари ва профессор-ўқитувчилари жорий йилнинг 6-8 май кунлари касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ташкил этилган “Термиз-Қарши-Шаҳрисабз” йўналишидаги экскурсияни амалга оширишди.

Саёҳатнинг биринчи кунида саёҳатчиларимиз юртимизнинг энг жанубий сарҳадида жойлашган Термиз шаҳридаги Термиз археология музейи ва шаҳар атрофида жойлашган буюк қомусий олим “Ал-Ҳаким-ат-Термизий” мажмуаси, қадимда буддавийлар ибодатхонаси бўлган “Фаёзтепа”  ёдгорлиги, “Кокилдор ота” хонақоҳи,  “Қирқ қиз” қаъласи, “Султон саодат” мақбараси  каби тарихий қадамжойларда бўлишиб, бу жойларнинг тарихи, халқимиз маънавий ҳаётидаги юксак ўрни ҳақида қизиқарли билим ва маълумотларга эга бўлишди.

Сафарнинг иккинчи кунида эса гуруҳ аъзолари Қашқадарё воҳасидаги ўзининг бетакрор манзараси ва табиати билан машҳур бўлган Шаҳрисабз шаҳрида бўлишиб, халқимиз тарихининг дурдоналари ҳисобланган “Кўк гумбаз” масжиди, “шайх Шамсиддин Кулол ал-Кеший” мақбараси, “Амир Темур” хилхонаси, “Гумбази Сайидон (Саййидлар гумбази)” мажмуаси, “Ҳазрати Имом” жомеъ масжиди, “Оқсарой” меъморий ёдгорлиги каби тарихий мажмуаларнинг ўтмиши ҳақида қизиқарли ва бой тарихий маълумотларга эга бўлишди.

Гуруҳ аъзолари 8 май куни Қарши шаҳридан “Афросиёб” тез юрар поездига ўтириб Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу мазмунли ва ўзига хос  сайёҳлик тадбири “Темирйўл касаба сервис” МЧЖ ходимлари томонидан уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!