Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!”

          “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган форуми якунларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ташкил этилган амалий семинарда узел темир йўл корхоналарининг барча соҳаларида меҳнат қилаётган касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.  Семинарда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакилларидан МТУ бошлиғининг ўринбосарлари, ташиш ва станциялар ишлари бўлими бошлиғи М.Мирзаев, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси Ҳ.Эшназаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган форум, асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб истиқболдаги вазифаларни белгилаб олингани ҳамда  унинг юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини иштирокчилар орқали барча даражадаги касаба уюшма ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни мазкур дастурий ҳужжатнинг  амалга оширилишига сафарбар этиш ҳамда унинг ижроси таъминланишида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилганлиги ҳақида батафсил маълумот бердилар.

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга Кўмаклашиш дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифалар тўғрисида касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси С. Қурбонов маъруза қилди.

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати”ни КУҲ Қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси Н. Рўзиев ўқиб эшиттирди.

Амалий семинар муҳокамалар, савол-жавобларга бой, ишчанлик руҳида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!