Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА БИРЛАШАЙЛИК!

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 7 июль куни “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Форуми якунларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг илмий кенгашлар залида ўтган тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги барча ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, маданият ва спорт муассасалари  ходимлари, Тошкент темир йўл муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси в.б Й.А.Назаров олиб боради.

Амалий семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг  ғояси ва бевосита раҳбарлигида ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” амалга оширишда  касаба уюшмасининг вазифаларига бағишланди.

“Ҳаракатлар стратегияси” эълон қилингани эндигина 5 ойдан ошган бўлса-да, мана шу давр мобайнида катта ўзгаришларни кўряпмиз, шоҳиди бўляпмиз, — деди  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси в.б Й.А.Назаров. — Аҳоли  бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш, аҳолини электр энергия, газ билан таъминлашни яхшилаш, аҳолининг муҳтож қатламларига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатини ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади.

     

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ушбу форум доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш Дастури қабул қилинди. Бу эса касаба уюшмалари фаолиятининг кейинги истиқболдаги режаларини белгилаб берди.

Тадбирда  Тошкент темир йўл муҳандислари институти касаба уюшма қўмитаси раиси Илёс Холбоев “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” Форуми якунларига бағишланган мавзуда маъруза қилди.  Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Маънавият – маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фаррух Азимов Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  жорий  йилнинг 30 июндаги “Камолот” ЁИҲ IV – Қурултойидаги  “Жисмоний ва маънавий  етук  ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир”  мавзусидаги нутқи бўйича Марказий касаба уюшма  кутубхонаси  директори  Дилафруз Каримова маъруза қилди.

 

 

— 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифаларни белгилаб берганини алоҳида қайд этиш жоиз, — деди Д.Каримова. — Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда бу борада кенг жамоатчилик, аввало, ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда 2017 йил 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Шунингдек, маърузачи Фармонда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойи қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни”, деб эълон         қилинганини айтиб ўтди. Ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида 12 банддан иборат устивор йўналишлар тўғрисида атрофлича сўзлаб берди.

Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳам “Ёшлар иттифоқи” сифатида ўз фаолиятини янада такомиллаштирииб, темирйўлчи ёшларни буюк мақсадлар сари бирлаштиради ва сафарбар этиши таъкидланди.

Семинарда касаба уюшма фаоллари мавзулар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, амалий семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тайёрланган “Инсонга наф келтириш — олий бахт!” видео ролиги намойиш этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!