Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЮНОН-РУМ КУРАШИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон юксак спорт салоҳиятига эга мамлакатдир. Бугунги кунда спортчиларимиз барча нуфузли мусобақалар – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Халқаро майдонда қўлга киритилаётган ютуқлар салмоғи йилдан-йилга ошиб бораётир. Сабаби, мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган – спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқдаки, бу  умуммиллий ҳаракатга айланган.

Спорт турларини янада оммалаштириш, жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига муҳим вазифа сифатида қарайдиган спорт масканларидан бири “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қошидаги “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубидир. Бу ерда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.  Хусусан, спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш, спорт тўгараклари ишини            такомиллаштириш, спорт масканининг халқаро стандартларга мос келишини таъминлаш, уни зарур жиҳоз ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича изчил ишлар олиб бориляпти.

5-6 октябрь кунлари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт             қурувчилари касаба уюшмаси             Республика Кенгаши ҳамда “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси  ташаббуси билан 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилган юнон-рум кураши бўйича мусобақа ҳам халқаро мусобақалардан қолишмайдиган даражада спорт байрамига айланиб кетди.

Унда 10 та оғирлик вазни бўйича 73 нафар курашчи гиламга чиқиб, ўз маҳоратини намойиш этди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа иштирокчиларини “Бўлажак темирйўлчи-олимпиадачилар”, дейиш мумкин эди.

Беллашувлар натижасига кўра, 20 килограмм вазн тоифасида мусобақанинг энг ёш спортчилари орасида 1-ўринни Темур Енгашиев, 2-ўринни Алберт Никоферов, 3-ўринни Артём Цой ва Жавоҳир Равшанов қўлга киритишди. 38 килограмм вазн тоифасида Эмил Ялкабоев, Руслан Закиров ҳамда Максим Ганчалов кучли учликдан ўрин олишди. Мусобақанинг энг оғир вазни 53 килограммли спортчилар орасида эса совринли ўринлар учун кураш кескин кечди. Якуний натижаларга кўра, Мақсуд Отаназаров биринчи, Дилшод Холмуродов иккинчи ва Бекзод Рўзимуродов учинчи поғонадан жой олди. Бу галги мусобақада темирйўлчиларнинг 2012 йилда туғилган фарзандлари ҳам иштирок этиб, улар кўпчиликда катта таассурот қолдиришди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Бу каби мусобақалар ёш полвонлар учун катта тажриба мактабини ўтайди. Мазкур турнир янги чемпионларни кашф этгани билан янада аҳамиятли бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!