Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЁШЛАР ЯНА БИР БОР ОГОҲ ЭТИЛДИ

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида Касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси, узелнинг Ёшлар иттифоқи кенгаши  ҳамда ҳуқуқ – тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда корхона ва ташкилотларнинг ёш  мутахассислари, ишчи-ходимлар иштирок этди. Узелнинг касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси раиси Даврон Собиров сўзга  чиқиб, бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатларидан жабр кўраётган баъзи хорижий давлатлар ва уларда содир бўлаётган нотинчликлар ва уларнинг мудҳиш оқибатлари барчамизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга  чорлашини, бу иллатга қарши биргаликда курашишимиз зарурлигини айтиб ўтди. Айниқса,  ёшларимизни ушбу иллатдан асраш, уларни бузғунчи ғоялар таъсирига кириб қолмаслигини таъминлаш нафақат ҳуқуқ-тартибот органларининг, балки ҳар биримизнинг ватанпарварлик бурчимиз бўлиши лозимлигини қайд этди.

Тошкент ислом университетининг исломшунослик кафедраси ўқитувчиси Даврон Комиловнинг  “Диний экстремизм ва терроризм” мавзусидаги  маърузасида Ўзбекистонда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ фаровон ҳаётни таъминлаш, тинчликни асрашга катта аҳамият қаратилгани эътироф этилди. Бугунги кунда ҳар бир соҳада  муваффақиятларга эришилаётгани, бунёдкорлик ишлари, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти янада яхшиланаётгани ҳамжиҳатлик, озод ва обод юртимизда ҳукм сураётган тинчлик  натижаси эканлиги қайд этилди.

– Бугун дунё мамлакатлари тинчлигига, фаровонлигига рахна солаётган диний экстремизм, терроризм жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган оғриқли муаммолардан биридир, – деди узелнинг етакчилар кенгаши раиси Расул Эшонқулов.  – Шу боис темир йўл корхоналарининг ҳар бирида ўтказилаётган бу каби тадбирларда турли иллатларга қарши курашнинг маънавий-маърифий асосларига жиддий  аҳамият қаратилмоқда. Бўлиб ўтган мазкур тадбир ҳам темирйўлчиларга, айниқса, ёш мутахассисларга диний экстремизмнинг ёвуз мақсадлари, мудҳиш оқибатлари тинчлигимизга, фаровон ҳаётимизга раҳна солиши ҳаққоний мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Тадбир якунида “Одам-вирус ёхуд тўқликнинг шўхликлари” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!