Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЁШЛАР КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўтган ҳафта мамлакатимиз ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлди. Хусусан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида илк бор “Ёшлар куни” кенг нишонланди. Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшларига табрик йўллади.

“…Сизларнинг ташаббусингиз билан бундан бир йил муқаддам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилгани ёшларимиз, бутун эл-юртимиз ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. Албатта, бир йил – тарих учун жуда қисқа фурсат. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўтган қисқа даврда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўлида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қиладиган муҳим ижтимоий тузилмага айланди…”, деган сўзлар бор табрикда.

Дарҳақиқат, бугун жамиятимизнинг барча жабҳаларига дадил кириб келаётган, ҳар томонлама баркамол авлод вакилларининг мавқеи тобора юксалиб бормоқда. Ғайрат-шижоатли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар ёшларимиз ҳар қачонгидан фаол, ташаббускорликларини намоён этмоқда.

Ўзбекистон темир йўллари тизимида ҳам 30 000 дан ортиқ ёш темирйўлчи йигит-қиз фаолият кўрсатиб, уларни 269 нафар Ёшлар етакчиси бирлаштирмоқда.

Ана шу фаол етакчилар ташаббуси билан йил бошидан буён Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси самарали бажарилиб келинмоқда. Ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш мақсадида “Юксак маънавиятли авлод” фестивали, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини ривожлантириш учун “Мегаталант” шоу танлови, поездлар ҳаракати билан боғлиқ мутахассисликлар ўртасида “Энг яхши ёш темирйўлчи” танловлари бу борада қилинаётган ишларнинг амалдаги ифодаси бўлмоқда.

Ўтган ҳафтада соҳанинг фаол ёшлари иштирокида Ёшлар куни муносабати билан байрам тадбирлари юксак савияда ташкил этилди.

Пойтахтимизнинг “Анҳор-Локомотив” боғида соҳа тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар, бошқарма ходимлари, фаол темирйўлчи ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган Ёшлар форуми ҳақиқий ёшлар фестивалига айланиб кетди.

Тадбирда ташишларни ташкил этиш, йўл хўжалиги, локомотивлардан фойдаланиш, вагон хўжалиги, алоқа ва сигналлаштириш, электр таъминоти соҳалари бўйича 35 ёшгача бўлган темирйўлчилар ўртасида ўтказилган “Энг яхши ёш темирйўлчи” танлови ғолиблари аниқланди.

Натижаларга кўра, ташишларни ташкил этиш соҳаси бўйича “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси  Кон станцияси навбатчиси Шукур Турсунхўжаев, йўл хўжалиги соҳаси бўйича “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Қорақалпоқ темир йўл масофаси йўл созловчиси Айбек Оразбаев, Локомотив хўжалиги соҳаси бўйича “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Қарши локомотив депоси техник-ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Баҳодир  Кулманов, вагон хўжалиги соҳаси бўйича “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси вагон хўжалиги бўлими муҳандиси Жаҳонгир Музаффаров, алоқа ва сигналлаштириш хўжалиги соҳаси бўйича “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Бухоро алоқа ва сигналлаштириш масофаси электромеханиги Жавоҳир Икромов, электр таъминоти хўжалиги соҳаси бўйича “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Тошкент электр таъминоти масофаси электромонтёри Сардор Мўминов танлов ғолиби бўлди.

Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати”нинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ёшлар бюллетени” ташкил этилди.

Йил давомида тармоқ корхона ва ташкилот ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган “Мегаталант” шоу-танлови ғолиблари ҳам мазкур форум давомида эълон қи

линди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Андижон темир йўл масофаси йўл созловчиси Беҳзод Комилов опера йўналиши бўйича, “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг йўл хўжалиги бўлими етакчи муҳандиси Авазбек Зияев анъанавий қўшиқчилик йўналиши бўйича ўз истеъдодларини намоён этиб, танлов ғолиблигини қўлга киритди. Бу иқтидорли темирйўлчи ёшларга махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Байрам тадбири давомида темирйўлчи ёшлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси ўтказилди. Унда тизим тасарруфидаги “Тошкент метрополитени”, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси, “Тошкент”, “Қўқон”, “Қўнғирот” минтақавий темир йўл узеллари ёш мутахассисларидан иборат жамоалари ўзаро беллашди. Қизиқарли шартлар натижасига кўра, “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг “Параллел” жамоаси ғолибликни эгаллади.

– Ёш авлодни ҳар томонлама, бугунги шиддатли замонга муносиб этиб тарбиялаш, шакллантириш олдимизда турган энг муҳим вазифадир, – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ёшлар кенгаши раиси Рашид Ҳакимов. – Темирйўлчи ёшларнинг соҳадаги ишлаб-чиқариш, модернизация қилиш ва янгилаш жараёнларидаги фаоллиги ва ташаббускорлигини орттириш билан бирга, уларни  қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, қолаверса,  уларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бор куч-ғайратимизни сафарбар этиб фаолият олиб бораяпмиз.

Дарҳақиқат, бугун  ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш ҳаётий заруратга айланди. Бу борада темир йўл Ёшлар иттифоқига муваффақиятлар тилаймиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!