Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Ёшлар иттифоқи кубоги-2020” футбол мусобоқаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимовнинг 2020 йил 9 октябрь санасидаги 31/1-198-сонли хати ижроси юзасидан тасдиқланган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирлари дастури ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг “Ёшлар иттифоқи кубоги-2020” футбол мусобоқасини ўтказиш тўғрисида”ги №629-Н-сонли буйруғига асосан ёш темирйўлчилар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Спортнинг футбол тури бўйича икки ой давом этган мусобақада, темир йўл тармоғининг барча бошқарма, корхона, ташкилот ва корхоналарида фаолият юритаётган ҳаваскор темирйўлчи ёшлар жалб қилиниб, 24 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Футбол мусобақасининг ярим финал ва финал ўйинлари жорий йилнинг 29-30 октябр кунлари “Локомотив” МЖСК да ташкил этилди. Ушбу мусобақа нинг якунига кўра “Қўнғирот МТУ” УК жамоаси 1-ўринни, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси жамоаси 2-ўринни ва 3-ўринни “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК жамоаси қўлга киритди. Ғолиблар“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари У.Турсункулов ҳамда Тармоқ Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Х.Розиметовлар мусобақа ғолибларини табриклаб, акциядорлик жамияти рахбарияти ва жамият ёшлар иттифоқининг ахил жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Улар ўз сўзларида юртимизда ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ишлар ва темир йўл транспорти тизимида уларга яратилаётган шарт-шароитлар хусусида гапириб ўтдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!