Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

«Ёш мутахассислар» Республика танлови

«Ёш мутахассислар» Республика танлови Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши, Савдо саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа бир қатор мутассади ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказиб келинаёган тадбир ҳисобланади.
Бу йили ўтказилган танловнинг биринчи босқичида республикамизнинг барча вилоятларидан жами 6000 ортиқ ёш мутахассислар ўзларининг лойиҳалари билан қатнашди. Якуний босқичда эса 14 та соха бўйича Республикада 1,2,3 ўринларга сазовор бўлган жами 42 энг фаол ёш мутахассислар қатнашди. Бунда ўз мутахассислиги бўйича Республикада 1- ўринга сазовор бўлган ғолибларнинг илмий ва амалий лойиҳалари 22-24 август кунлари бўлиб ўтган “Ёш мутахассислар” IV Республика форумида тақдимоти ўтказилди.
Ҳайъат аъзолари ва махсус комиссия олдида ўтказилган лойиҳалар тақдимотининг якунига кўра Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Бино ва саноат иншоотлари қурилиши” кафедраси доценти, техника фанлари номзоди Саиджон Шаумаров “Ёш мутахассислар” IV Республика форуми доирасида ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловида “Энг фаол ёш темир йўлчи” номинацияси бўйича иштирок этиб ғолиб бўлди. Бунда Саиджон ўзининг “Бинолар энергия самарадорлигини ошириш” мавзусидаги илмий лойиҳаси билан 14 та мутахассислик орасидан “Янги ишланма ва лойиҳаси” учун алоҳида пул мукофоти (гранпри)га сазовор бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!