ЁШ КАДРЛАРГА ТЕМИР ЙЎЛ ТЕХНИКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ БЎЙИЧА ЯНГИ ЎҚУВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Темир йўл тизими тасарруфидаги институт ва коллежларни тамомлаган ёш кадрларни иш билан таъминлаш, уларни кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассисларга бириктириш ҳамда “устоз-шогирд” анъанаси мувофиқ иш ўргатиш, билим ва малакасини бойитиш каби масалаларда қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб, темир йўл тизимидаги поездлар ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган станцияларда энди фаолият бошлаб, иш ўрганаётган ёш карларни ўқув малакасини бойитиш, касбий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида янги ўқув курси ташкил этилди. Мазкур ўқув курси хафтанинг ҳар пайшанба куни ўтаказилмоқда. Унда ёш мутахассислар ҳаракат хавфсизлиги соҳасига оид билимларини мустаҳкамлашлари баробарида юридик, меҳнат муҳофазаси ҳамда кадлар масаласи бўйича ўз малакаларини бойитишмоқда. Шунингдек, амалиёт дарслари ҳам ўқув режасига киритилган бўлиб, “Чуқурсой”, “Ховос”, “Жиззах” станцияларида техник-амалий дарслар ушбу ҳудудга бориб ўтказилади. Шу кунгача мазкур ўқув курсига жами 30 дан ортиқ соҳада меҳнат қилиб, устозлар кўмагида иш ўрганаётган ёш мутахассислар жалб этилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур ўқув курси уч ой мобайнида олиб борилиб, декабрь ойининг сўнггида ўтилган дарслар бўйича саволлар тузилади ва ўқув курсига бириктирилган соҳа мутахассислари томонидан ёш кадрлар бирма-бир имтиҳон қилинади. Энг аҳамиятлиси, ушбу имтиҳонни аъло даражада топширган ёш ходимлар станцияларга мустақил равишда ишга қўйилади. Имтиҳонларни топшира олмаган ёшлар эса ўтилган дарсларга мустақил равишда тайёрланиб, қайта топширишлари кўзда тутилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: