Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ МЕХМОНХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

“Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўхна Хива шаҳрида замонавий мехмонхона қуриб фойдаланишга топширилди.

Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида кенг жамоатчилик, фахрийлар, мутасадди ташкилот ва хокимият вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорликлар, ўзгаришлар ҳақида фикр билдиришди.

– Очиқ осмон остидаги музей Хива шаҳри таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибди, дейди – Франция сайёҳлик компанияси вакили Петр Ройкас. – Охирги маротаба Хоразм вилоятига бундан 4 йил олдин ташриф буюрган эдим. У пайтлари Урганч шаҳрига самолётда келиб, ундан кейин автобусларда етиб келар эдик. Энг яхши мехмонхоналар вилоят марказида жойлашган эди. Мана қисқа вақт оралиғида бу тарихий кентда мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлар амалга оширилибди. Замонавий темир йўл вокзалининг барпо этилгани, биз сайёҳларни янада қувонтирди. Эндиликда шинам, кенг ва ёруғ вагонларда Ўзбекистоннинг исталган худудидан келишимиз мумкин. Мана бугун фойдаланишга топширилаётган мехмонхонани эса гапирмаса ҳам бўлади. Жаҳон стандартларига тўла жавоб бера олади. Бинода замонавий ва миллий услублар уйғунлаштирилган.

“Хива локомотив” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иншоот 74 ўринли бўлиб, 41 та ҳар хил турдаги (2-3 кишилик, VIP) хоналардан иборат. Бино 2 қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттиради. Сайёҳларга қулай бўлиши учун мазкур бино темир йўл вокзали ёнида бунёд этилган. 0,38 гектар майдонда қурилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Мехмонхонага замонавий иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилган.

–– Қадимий Хивага темир йўл олиб келиш халқимизнинг асрий орзуси эди, – дейди хивалик меҳнат фахрийси Ортиқбой Жуманиязов. – Мана, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бу хайрли ниятлар ушалмоқда. Барча қатори биз кексалар ҳам бундай эзгу иш рўёбга чиқаётганидан жуда мамнун бўлдик. Темир йўлнинг Хива шаҳрига етиб келиши билан шаҳар инфратузилмаси тамомила ўзгара бошлади. Сайёҳлар оқими орта бошлади. Янги бино ва иншоотлар қурилмоқда. Бугун кўхна кентимизда мехмонхоналар сони яна биттага кўпайди. Бу эса воҳамизнинг ҳар томонлама гуллаб-яшнаши, айниқса сайёҳликни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлиши барчамизни қувонтиради.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан кўхна кентда яна 2 та мехмонхоналар қурилмоқда. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган бўлиб, 56 ҳамда 84 ўринли. Ушбу иншоотларда сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар жаҳон стандарти бўйича жорий этилади. Хусусан, бу ерда ёпиқ турдаги бассейн ва сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Энг эътиборли томони шундаки, мазкур мехмонхоналардан ичан қалъагача пиёда юриб бориш мумкин, транспортга ҳам хожат йўқ. Бунёдкорлик ишлари якунлангандан сўнг бу ерда 85 та янги иш ўринлари яратилади.

Яна бир янгилик, бу ерда темирйўлчилар томонидан “Хива локомотив” истироҳат боғини барпо этиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттракционлар ўрнатилади. Худуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда 0,5 гектар кўл ҳам қурилади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!