Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЯНГИ МЕХМОНХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўхна Хива шаҳрида яна бир замонавий мехмонхона қуриб фойдаланишга топширилди.

 Иншоотнинг тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти хокими Ф.Ерманов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси Қ.Собиров, кенг жамоатчилик вакиллари, шаҳар ва вилоят маъмурияти мутасаддилари, фахрийлар ҳамда ОAВ ходимлари иштирок етишди. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорликлар, ўзгаришлар ҳақида фикр билдиришди.
Енг еътиборли томони шундаки, мазкур мехмонхоналардан ичан қалъагача пиёда юриб бориш мумкин, транспортга ҳам хожат йўқ. Шунингдек, мехмонхона мижозлари учун бепул ески шахарга обориш учун електро кар ва от аравалар хизматлари жорий етилган.

“Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ томонидан кўхна кентда бунёд этилган мехмонхоналар сони 2 тага етди. Жорий йилнинг 19 март куни дастлабки “Хива локомотив” мехмонхонаси фойдаланишга топширилган эди. У 70 ўринли бўлиб, 36 та хонадан иборат. Шу кунгача бу ерда 6000 нафар мижозга хизмат кўрсатилган. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган. Ҳозирда мазкур ҳудудда, шунингдек, темирйўлчилар томонидан яна 84 ўринли, 45 хонадан иборат мехмонхона ҳам қурилмоқда.

Яна бир янгилик, бу ерда темирйўлчилар томонидан “Хива-Локомотив” истироҳат боғини барпо етиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил етади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттракционлар ўрнатилади. Худуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500 дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда сунъий кўл ҳам қурилади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!