Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЯНГИ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТИ ТУЗИЛДИ

«Угам-Чотқол буюртма қўриқхонаси» унитар корхонаси 2016 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4765 – сонли фармойиши асосида «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти қошида ташкил этилди. Умумий майдони 42952,81 га тенг бўлган ўрмон ва қўриқхона ерлари, корхонанинг 40 дан ортиқ нозирлари томонидан доимий равишда қўриқланмоқда.

Корхонанинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон иқлими шароитида ёввойи табиатини асраш, йўқолиш арафасида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш, маҳаллий экотуризмни ривожлантириш бўлиб, бу борада  бир қанча чора-тадбирлар олиб борилмоқда.  Эътироф этиш керакки, корхона ишчи-ходимларининг ижтимоий ҳимояси ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. «Угам-Чотқол буюртма қўриқхонаси» унитар корхонасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшма қўмитаси таркибидаги янги касаба уюшма цех қўмитаси ташкил этилди.

Фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида касаба уюшма фаоллари ишчи-ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятимизнинг муҳим бўғини бўлмиш оила институтини мустаҳкамлаш, ёш оилаларни рағбатлантириш, темирйўлчилар фарзандларини соғломлаштириш, ишчи-ходимларнинг меҳнат ва маиший шароитларини яхшилаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида изланмоқдалар. Шунингдек, меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш, ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиш, жамоат назоратини ташкил қилишни ўзларининг асосий вазифаларидан бири     деб қарамоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!