Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЯНГИ ЙИЛ ШОДИЁНАЛАРИ

Янги йил байрами муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббуси билан соҳада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун арзонлаштирилган нархларда Янги йил ярмаркалари ташкил этилди. Шунингдек, темир йўл соҳасида кўп йиллар фидокорона меҳнат қилган кекса темирйўлчилар холидан хабар олиниб, Янги йил совғалари, озиқ-овқат тўпламлари манзилли тарқатилди.
Байрам арафасида Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотлар касаба уюшмалари томонидан “Касаба уюшмалари — болаларга” акцияси доирасида темирйўлчилар, транспорт қурувчилари ва метрополитен ишчи-ходимларининг фарзандлари учун турли театр ва санъат саройларида намойиш этилган Янги йил томошаларига чипталар тарқатилди.
Эътироф этиш жоизки, “Анҳор — Локомотив” боғида ўрнатилган Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси барчага манзур бўлмоқда. Байрам томошаларида болажонлар муҳташам Янги йил арчасини кўриб, турли ўйингоҳларда, аттракционларда учиб бир олам қувонч олишмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!