Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЯНГИ БОСҚИЧДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, Ватанимизни ҳар томонлама обод қилиш, турмушимизни фаровон этиш каби эзгу мақсадлар билан меҳнат қилаётган темирйўлчилар Конституция байрамини алоҳида кўтаринки руҳ билан нишонладилар. Соҳа ходимлари томонидан улкан суръатлар билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқий асосларга қатъий амал қилиб келинаётганининг самарасидир.

Бу ҳақда “Ўзбекситон темир йўллари” акциядорлик жамияти  раисининг биринчи ўринбосари Акбар Шукуров маъруза қилди.

– Мана, 25 йилдирки, халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини ўзида мужассамлаштирган Асосий қомусимиз фуқароларимиз тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ҳамда халқаро муносабатлар ривожига хизмат қилиб келмоқда, – деди А.Шукуров ўз байрам табригида. – Конституциямизда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган ва бу тамойил  бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган янги босқичидаги ислоҳотларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ўтган даврда қабул қилинган 400 дан ортиқ қонунлар ҳаётимизнинг барча соҳаларини ҳуқуқий тартибга солиш билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши Асосий қонунимизга бўлган юксак эътибор намунаси бўлиши билан бирга, уни янада пухта ўрганиш, тарғиб этишга оид ишларни янги босқичга кўтарди.

Байрам тадбирида темир йўл тизимда Конституция қабул қилинган давр давомида темирйўлчилар эришган муваффақиятлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.  Таъкидлаш жоизки, бу қутлуғ байрамни темирйўлчилар томонидан нафақат юк ва йўловчи ташиш, ишлаб-чиқаришдаги юқори кўрсаткичлари билан, балки бунёдкорлик йўналишида ҳам катта муваффақиятлар билан кутиб олди. Жумладан, жорий йилнинг 1 декабрь куни Бухоро – Мискин темир йўлининг фойдаланишга топширилиши соҳа ходимларининг халқимизга муносиб байрам совға бўлди.

Тадбирда эл суйган санъаткорлар ва Марказий темирйўлчилар маданият саройи ҳаваскорлик тўгараклари қатнашчилари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳам байрам муносабати билан бир қатор табдирлар амалга оширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва Бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан 147 нафар якка-ёлғиз кекса пенсионларга озиқ-овқат тўпламлари тарқатилди, — дейди Бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Шахло Умарова. — Шунингдек, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти билан ҳамкорликда 206 нафар кекса темирйўлчилар ва фахрийларга эсдалик совғалари тарқатилди. Байрам дастурхони безатилиб, барча ишчи-ходимларга ош тортилди. Кекса ва фахрий темирйўлчиларга кўрсатилаётган бундай эътибордан барча миннатдор бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!