Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЯНГИ АВЛОД”ДА ЁЗ МАВСУМИ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Айни кунларда  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти  тасарруфидаги барча оромгоҳларда болажонлар мароқли дам олмоқда.

Тошкент вилоятининг Қоронқул қишлоғида жойлашган “Янги авлод” оромгоҳида мавсуми давомида режа бўйича 4 навбатда 800 нафар темирйўлчи фарзандлари соғломлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда мавсумнинг учинчи навбатида оромгоҳда 200 нафар болани ўз бағрига олган.

Болажонларнинг бу севимли масканига  кириб боришингиз билан  оромгоҳдаги шарт-шароитларнинг намунали ташкил этилганлигининг гувоҳи бўласиз. Ҳудуднинг кўкаламзорлаштирилганлиги, тоза-озодалиги, ранг- баранг анвойи гулларни кўриб баҳри дилингиз яйрайди.

Спорт майдончаси, бассейн, тиббиёт ва маънавият хонаси замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Тажрибали педагог ва тарбиячилар турли фан ва спорт тўгаракларида самарали машғулотлар ўтказмоқда. Санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш, болаларнинг соғлиги доимий назоратда.

Дам олиш давомида ўтказилаётган турли спорт мусобақалари, қизиқарли беллашувлар, савол-жавоб кечалари ва концерт дастурлари болажонларга манзур бўлмоқда.

Президентимизнинг ташаббуси билан болаларни китобхонликка қизиқтириш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар тизим тасарруфидаги барча оромгоҳлар бўйлаб қулоч ёзган. Мазкур оромгоҳда ҳам Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмаси билан ҳамкорликда ўтказилган “Ёш китобхон” кўрик-танловида дам олаётган барча болажонлар иштирок этди. Танловда уларнинг билими ва китоб мутолаасига қизиқишлари аниқланди. Болажонлар орасида Гуласал Абдуфаттоҳова, Темур Шофайзиев, Элзода Толибоева, Шохжаҳон Абдуфаттоҳовлар китобхонликлари билан бошқалардан ажралиб турди ва ғолибликни қўлга киритди.

Ҳар мавсумда Марказий темирйўлчилар маданият саройининг замонавий ва миллий рақс ансамбллари жамоалари томонидан ташкил этилаётган концерт дастурлар болажонлар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетмоқда. Учунчи мавсумда ҳам бундай концерт дастурлари дам олаётган болажонларга завқ-шавқ улашди.

“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клуби мураббийлари томонидан мунтазам ўтказилаётгани мусобақалар болаларнинг жисмонан соғлом ва бақувват ўсиши, спортга қизиқишини оширишда муҳим аҳамият касб этиши билан бирга, улар хотирасида унутилмас спорт байрами сифатида эсда қоладиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, оромгоҳда ўтаётган ҳар бир байрам тадбирлари иштирокчиларига ва ғолибларига Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан болалар адабиётлари ва ўқув қуроллари совға қилинмоқда.

– Бу йил оромгоҳимизда соғломлаштириш тизимидаги янгича ёндошилмоқда, ҳордиқ мазмуни ҳар доимгидан кўра ўзгача бойитилиб, таълим-тарбия ишлари сифати ва самарадорлигини оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди оромгоҳ раҳбари Аброр Тураббоев. –  Хусусан, махсус тайёрланган услубий қўлланмалар, тавсиялар оромгоҳимиз фаолиятини такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда. Кун тартиби шундай тузилганки, ҳордиқ кунларининг ҳеч бир дақиқаси бекор ўтмайди. Эрталабки салқинда тоғ этаклари бўйлаб сайр уюштирилади, кундузи эса болалар фан ва спорт тўгараклари билан машғул бўлади.  Малакали педагог кадрлар, спорт йўриқчилари, тўгарак раҳбарлари, маданият ходимлари томонидан ўтказилаётган ҳар бир тадбир болалар билимини янада бойитиш, иқтидорини ривожлантириш, маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик ва табиатга муҳаббат руҳида тарбиялашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бир сўз билан айтганда, “Янги авлод” оромгоҳида ёзги дам олиш мавсуми болажонлар учун ҳар қачонгидан-да ёдда қоларли ўтмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!