Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ВАТАН ТАҚДИРИГА ДАХЛДОРЛИК темирйўлчилар сайловда фаол иштирок этишади

2016 йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Саноқли кунлар қолган ушбу муҳим сиёсий жараёнга республикамиз миқёсида пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари юртимизнинг барча ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказишмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётининг қон томири бўлган темир йўл транспорти тизимидаги корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида ҳам сайловчилар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили билан учрашув ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев кириш сўзи билан очар экан, жорий ҳафта Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муҳим сиёсий жараён- Президент сайловини ўтказишдек тарихий сана арафасида турганини, бунда барчамиз, бутун темирйўлчилар иштирок этиб, конституциямизда белгиланган ҳуқуқларимиздан унумли фойдаланган ҳолда, Ватан равнақи ва келажагимиз фаровонлигига дахлдорлигимизни ҳис этиб, ўзимиз ишонган номзодга овоз беришимизни таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёни демократик талабларга мос равишда ўтаётгани, сайловчиларнинг яширин овоз беришлари учун сайлов участкаларида барча шароитлар яратилганини айтиб ўтди. Шундан сўнг, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Абдуҳаким Ҳожибоев номзоднинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари юзасидан маъруза қилди. Номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни янги босқичга кўтаришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Саноатни диверсификациялаш ва модернизация қилиш ҳисобидан иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш ва жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, дастурда аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим масалалар қамраб олинган. Учрашувда иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар пойтахтимиз салоҳиятини юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини муттасил оширишда асосий омил бўлаётгани таъкидланди. Пойтахтимизда тиббий ва коммунал, транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг маданий дам олиши учун кенг шароитлар яратиш, аҳолини шинам ва арзон уй-жойлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Тадбирда сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдиришди ва мамлакатимизда амалга оширилаётган беқиёс ўзгаришлар темир йўл тизимида ҳам ўзининг яққол ифодасини топаётганини таъкидлашди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ўтган 25 йил давомида мамлакатимиз темир йўл транспортининг тараққий этиши, янги йўлларнинг қурилиши, замонавий вокзаллар ва биноларнинг бунёд этилиши, йўловчилар учун халқаро талабларга жавоб берадиган шароитларнинг яратилиши, соҳада эришилган улкан ютуқларнинг барчаси юртимизнинг мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқлигини бутун халқимиз, қолаверса, тармоқда меҳнат қилаётган етмиш минг нафарга яқин соҳа ходимлари яхши билишади. Юртимиз тинчлиги, унинг буюк келажаги, тараққиёти ва фарвонлигига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилган фидойи касб эгалари 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида фаол иштирок этиш ва муносиб номзодга овоз беришни Ватан олдидаги ҳам фарз, ҳам қарз, деб билишларини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Тадбирда Тошкент давлат юридик университети доценти И. Кудрявцев “Конституциямиз – бахтимиз пойдевори” мавзусида маъруза қилди.
Учрашув сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!