Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ВАТАН – АЗИЗ, ЖАСОРАТ МАНГУ!

Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик халқимизнинг энг катта бойлигидир. 1993 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг қонунига биноан “14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинган.

Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраб – авайлаш ҳар бир фарзанднинг вазифасидар. Ушбу сана муносабати билан марказий касаба уюшма кутубхонасида “Ватан – азиз, жасорат мангу!” мавзусида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар Миробод тумани Мудофаа Вазирлиги фаҳрийлар кенгаши раиси, заҳирадаги полковник, бир қанча орден ва медаллар соҳиби Зуфаров Ҳусан Адилович иштирок этди. Тадбирни кутубхона директори Азиза Инамова очиб берди. У Ватан ҳимоячилари борлиги сабаб ҳар бир кунимиз тинч ва осуда эканлигини ва ушбу байрамни нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан эса ифтихорини билдиришини айтиб ўтди. Тадбир меҳмони ўзининг Қуролли Кучлардаги ҳизматлари ҳамда Афғонистондаги жанговар иш фаолияти ҳақидаги қизиқарли воқеалар билан ўртоқлашди, шунингдек йиғилганларни қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб берди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицей ўқитувчилари ва ўқувчиларининг мардлик, жасорат ҳақидаги шеърлари, саҳна кўринишларини тадбирга яна ҳам файз киритди.

Кутубхона ходимлари томонидан “Ватан суянади мард ўғлонларига” деб номланган китоб ва газета кўргазмаси ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!