Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЎЗТЕМИРЙЎЛКОНТЕЙНЕР” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Дунёда қонунлар кўп, лекин йиллар ўтиши билан ҳаёт уларга ислоҳ киритади, ҳатто айримлари бекор бўлиб кетади, аммо жамият ҳаётида доимо муҳим ўрин тутадиган шундай улуғвор ҳужжат борки, у халқнинг, келажак авлодларнинг тақдирини белгилаб берувчи пойдевор бўлади, давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитади. Бош Қомусимиз мана шундай раҳнамо китобдир. Уни қадрлашимиз ва унинг ҳар бир бандига сўзсиз амал қилишимиз лозим. Ушбу ҳужжатдаги меъёрий асослар илдизи олис ўтмишимизга, миллий давлатчилигимиз тарихига, бой маърифий меросимизга бориб тақалади, унинг яна бир илдизи эса ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасидан қувват олган. Конституция бу бизнинг ҳаёт йўлимиз. У бизнинг ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳимоя қилади.

“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб “Конституция ва ёшлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида шулар ҳақида сўз юритилди.

Унда юридик фанлари номзоди, профессор Феруза Муҳиддинова иштирок этиб, Бош қомусимизнинг инсонпарварлик ва адолат принциплари, давлат ва жамият манфаатлари, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини ифодалаши каби тамойилларни ўзида мужассам этишига хизмат қилаётгани ҳақида гапирди.

Хусусан, Конституциямизнинг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга экани, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатлангани ёшлар тарбияси ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. Президентимизнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ташкилотнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани давлат ва жамият ривожланишида ёшларнинг ўрни нақадар муҳим эканини англатади.

– Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, иқтисодиётимиз тараққиёти Конституциямизда мустаҳкамланган ҳуқуқий асосларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани натижасидир, — дейди корхона кадрлар бўлими мутахассиси Баён Калдибаева. — Бугунги тадбирда яна бир бор Асосий Қонунимизда ифодаланган бой давлатчилик тарихимиз анъаналари, миллий ва умум­инсоний қадриятлар, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалар ҳақида янаям кўпроқ маълумотларга эга бўлдик. Бу каби қизиқарли тадбирлардан сўнг Бош Қомусимиз айниқса ёшлар қалбидан муносиб жой эгаллашига ва улар бу муҳим ҳаётий ҳужжатга чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишига ишонаман.

Тадбир сўнггида темирйўлчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!