“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рахбарияти ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси РК аъзоларининг биргаликдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
2016 йил 16 январь кунги Йиғилишда қуйидаги масалалар кўрилди:
1. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши ҳолати, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда уларни махсус кийим-бош, пойафзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида.
2. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2015-2017 йиллар учун тузилган тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2015 йилда бажарилиши тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар бўйича тармоқ касаба уюшма Республика кенгаш раиси Қ. Сабиров, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош менежери-бош муҳандиси Ш. Исматуллаев, тармоқ касаба уюшма Республика кенгаш раисининг ўринбосари Й. Назаров, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М. Толиповлар маъруза қилдилар. Музокараларда Тошкент минтақавий темир йўл узели бошлиғи Б. Милладжанов, Қўнғирот минтақавий темир йўл узели бошлиғи Б. Кудайназаров, Қўқон Худудий касаба уюшма қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси В. Омоновлар сўзга чиқдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан касаба уюшмалари ва хўжалик органларининг хамкорликдаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва келгусида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти билан биргаликдаги қарори қабул қилинди хамда унинг ижроси назоратга олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: