Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йил 9 апрель куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аъзоларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раҳбарияти, Республика Кенгаши аъзолари, бошқарма, марказ ва корхоналар раҳбарлари ҳамда Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфдаги барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари қатнашдилар.
Йиғилишда дастлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Тешабоев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва унинг тасарруфидаги барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари фаолияти, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Тизимда қўлга киритилаётган ютуқлар нафақат юртимиз аҳолиси, балки хорижлик меҳмонлар, ҳусусан яқинда мамлакатимизда меҳмон бўлиб, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖга ташриф буюрган Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Шерон Барроу хоним бошчилигидаги делегация аъзолари томонидан ҳам юқори баҳоланганлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ачилбой Раматов сўзга чиқиб, сўнгги ўн йил давомида мамлакатимиз темир йўл тармоғида бевосита Президентимиз Ислом Каримов раҳномолиги ва кўмагида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари, йирик лойихалар амалга оширилганлиги ва бугунги кунда ҳам бундай улкан қурилишлар жадал суръатлар билан давом этаётганлигини таъкидлаб ўтди. Соҳа миқёсида амалга оширилаётган, юртимиз иқтисодиёти учун стратегик муҳим аҳамиятига эга бўлган йирик лойиҳалар ва ижтимоий соҳада олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларида қарийб 70 минг нафар ишчи ходимлардан иборат жамоанинг ўрни жуда катта бўлмоқда. Шу боис, уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳимоялаш, муносиб меҳнат ва мазмунли дам олиш шароитларини яратиш борасида касаба уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлиги кўламини кенгайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти маркетинг, сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директор лавозимида ишлаб келган Нуриллаев Тоирхон Нуриллаевич Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси этиб сайланди

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!