Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

«ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИГА 25 ЙИЛ» ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармойишига биноан Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда жонбозлик кўрсатиб келаётган, Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бир гуруҳ фаол  раҳбар ходимларига ҳам мазкур эсдалик нишонлари тантанали топширилди. Мазкур эсдалик нишонларини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Акбар Шукуров топширди.

– Халқимизга хос адолат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик тамойиллари Конституциямизда ўз ифодасини топиб, ҳаётимизнинг бош мезонига айланди, – деди тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурот Собиров. – Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган жамиятда адолатни тўкис қарор топтириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари рўёбини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ҳам Бош қомусимиз моҳиятига ҳамоҳангдир. Шунингдек, бугунги ўзгаришлар Конституциямиз қоидалари фақат сўзда эмас, амалда рўёбга чиқаётганининг ёрқин намойишидир.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг нуфузи юксалиб, халқимиз турмуши фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар кенг кўламда жадаллик билан давом этмоқда. Бу жараёнда Конституциямиз тамойиллари бош омилдир.

Тантанали тадбирда «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси  Қ.Собиров, Республика Кенгаши раиси ўринбосари Й.Назаров, Республика Кенгаши бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Қ.Қирғизалиев, Қўнғирот минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси А.Ембергенов, Қарши минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қурбонов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Умарова, “Хўжакент” дам олиш маскани директори А.Туроббоев ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи Т.Матибаевлар сўзга чиқиб, эътибор ва юксак ишонч учун миннатдорлик билдирди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!