Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг барча касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати

Азиз дўстлар, ҳамкасблар!

Пахта бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодида улкан аҳамият касб этувчи стратегик маҳсулот ҳисобланади. Истиқлол йилларида, айниқса сўнгги йилларда пахтани хом ашё шаклида эмас, балки ундан тайёр, пишиқ хамда сифатли, экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқдаки, бу мазкур хом ашёнинг юртимиз иқтисодиёти ва тараққиётидаги ўрни тобора ошиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича етакчи ўринларда борар экан, биз ушбу маҳсулот етиштириш, айниқса уни йиғиб-териб олишдек масъулиятли ишда четдан қараб тура олмаймиз. Мамлакатимизнинг қишлоқ туманларида минглаб деҳқон ва фермерларимизнинг катта меҳнати эвазига бу йил ҳар йилгиданда мўл ҳосил етиштирилди.

Муҳтарам Президентимиз жорий йил хосили терими учун тўлов пуллари миқдорини ўтган йилларга нисбатан қарийб икки баробарга оширди. Бу эса ўз- ўзидан ҳар бир оила учун яхшигина даромад топиш имкониятидир. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан жойларда хонадонма- хонадон юриб аҳолининг кам даромад вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, уларнинг кам таъминланганлиги сабабларини ҳам ўрганмокда, таҳлил қилмоқда. Таҳлиллар эса кўп ҳолларда юртдошларимизда эскича фикрлаш, айниқса боқимандалик, боқибеғамлик мавжуд эканини кўрсатмоқда. Ваҳоланки, бир килограмм пахта терими учун тўлов миқдори 1 октябрдан 500 сўм қилиб белгиланди, бу эса пахта теримида қилинган самарали меҳнат оиланинг даромадига баракали ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин, деганидир.

Пахта етиштириш машаққатли иш. Буни деҳқон ҳаёти, ерга чигит қадашдан тортиб, уни парваришлаш ва тўлиқ кўсак бўлиб етилгунга қадарлик жараёнлардан жилла қурса назарий жиҳатдан хабардор бўлган кишилар яхши тушунадилар. Мўл ҳосил меҳнат билан бирга, катта ҳаражатларни ҳам талаб этади. Бу йил кузнинг салқин келиши, ҳароратнинг кескин пасайиб, ёғингарчиликлар бошлангани барчамизни хавотирга солиши табиий.

Шу боис ҳам Сиз азизларни бу ўта жиддий, юртимиз фаровонлигида стратегик аҳамият касб этувчи ишда бефарқ бўлмасликка чақирамиз, оиламиз, ён-атрофимиз, қишлоқ-овул, маҳалламизда вақтинча муқим иш билан банд бўлмаган, айниқса кам даромадли оилалар, уюшмаган аҳоли, ёшлар ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб боришга даъват этамиз!

Токи, минглаб деҳқонларимизнинг заҳматли меҳнатлари зое кетишига йўл қўймайлик!

Юртимизнинг муҳим бойлиги бўлмиш пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда камарбаста бўлайлик!

Шу азиз Ватан — барчамизники! Унинг ҳар бир қарич ерида етиштирилган ҳосил ҳам халқимизнинг бойлигидир. Бу ишда барчамиз елкадош бўлайлик!

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Тошкент – 2017 йил

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!