Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!”

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросига кўмаклашиш ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Сайёҳлик дастурларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳларига саёҳатларни ташкил этиш, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга кўмаклашиш мақсадида Республика Кенгаши томонидан қабул қилинган раёсат қарорига биноан “Тоштемирйўллойиҳа”, “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси ҳамда “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасининг 50 нафардан ортиқ ходимлари учун қадимий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилигини 29 йиллиги муносабати билан уюштирилган ушбу туризмга саёҳатчиларни соғлиқларни назорат қилиш учун тиббиёт ходимлари ҳам бириктирилди. Хива шаҳрига уюштирилган 3 кунлик саёҳат давомида темирйўлчилар Хива хонлиги ҳудудида яшаган туркман қабилаларини маданияти ва турмуш тарзини намойиш қилувчи энг қадимий обидалардан бўлган Улли Ховли, Ичан қалъа тарихий ёдгорлиги ва Жалолиддин Мангуберди мажмуасига ташриф буюришди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!