Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ!

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан соҳада самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ темирйўлчилар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Фарғона шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад темирйўлчиларни Фарғонанинг тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳлари, қадамжолари ҳамда вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, халқимиз ҳаётидаги улкан ўзгариш ва янгиланишлар билан яқиндан таништиришдир.

Темирйўлчи-саёҳатчилар Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, хусусан, Худоёрхон саройи, Жомеъ, Норбўта бий, Саид Ахмадхўжа мадрасаси каби тарихий обидалар, шунингдек, Аҳмад ал-Фарғоний номидаги марказий боғ, Марғилондаги “Ёдгорлик” фабрикаси, Р.Усмонов номидаги кулолчилик устахонаси каби иншоотлар билан яқиндан танишди. Саёҳат давомида темирйўлчиларга маҳаллий гид ҳамроҳлигида зиёрат жойларнинг тарихи ва бугуни ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди/

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан туризмни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли мамлакатимизнинг гўзал табиати, муқаддас қадамжолари, ноёб меъморий обидалари ҳамда файзли гўшалари нафақат дунё аҳлини, балки юртдошларимизни ҳам тобора ўзига мафтун этмоқда, — дейди Бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Шахло Умарова. — Касаба уюшмалари саъйи ҳаракати билан соҳа ходимларини йил давомида юртимизнинг барча тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этишни режалаштирганмиз.

Темирйўлчилар гўзал Фарғона шаҳрига уюштирилган саёҳатдан катта таассурот билан қайтдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!