Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЎЗБЕК ТИЛИ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-қарорига биноан “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кундан эътиборан ҳар йили 21 октябрда “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” байрам сифатида ўтказиб келинмоқда. Шу муносабат билан 2018 йил 25 октябрда Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Ўзбек тили – фахримиз, ғуруримиз” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори  А.Д.Инамова очиб бериб, тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, яратувчининг инсонга берган бебаҳо неъматилигини таъкидлаб ўтди. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгилардан бири ҳам бу – тилдир. Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. Онадек азиз бўлган ўз она тилимизни асраб-авайлашимизни, эъзозлашимизни ҳам гапириб ўтди.

Тадбирда Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи талабалари иштирок этишди, улар она тупроқ, она юрт, xалқ, тил ҳақида сўзладилар, шеърлар, ғазаллар ўқидилар ва уларни асрашга даъват қилишдилар. Тадбирда саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

“Ўзбек тили – фахримиз, ғуруримиз!” кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!