Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Ўз касбининг моҳир эгалари тақдирланди

tanlov-rasmiЎзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Ўз касбининг моҳир эгалари” танловининг темир йўл соҳасида бўлиб ўтган босқичи ғолиблари аниқланди. Мазкур анъанавий тадбир Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилиб, унда номзодларнинг касб малакаси, билим ва тажрибаси, самарали меҳнат фаолияти инобатга олинди. Турли йўналишлар бўйича ўтказилган танловда Саид Рўзиев, Гулнора Абдуллаева, Фотима Мамадалиева, Зафаржон Ҳакимов, Баҳодир Абдиев, Махмашариф Жумаев, Тоштемир Райимов, Марат Танатаров, Бобоназар Мамаев, Султанбай Сейтов, Гапит Мирзатаев ва Шакир Жўраевлар “Ўз касбининг моҳир эгаси” сифатида тан олинди.
— Менинг касбим ҳар доим сергакликни ва ишга тўлақонли масъулиятни талаб этади. Меҳнат муҳофазасига эътибор инсон ҳаётига, хавфсизлигига бўлган масъулиятидир. “Танлов ғолибларидан бири бўлганим мени ишимга бўлган иштиёқим, масъулиятимни янада оширади албатта, — дейди танлов ғолибларидан бири “Ўзтемирйўловчи” акциядорлик жамияти Тошкент йўловчилар ташишни ташкил этиш филиали меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси Гулнора Абдуллаева.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!