Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

УРГАНЧ САЁҲАТИ БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ

“Қўқон” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Андижон темир йўл масофаси бошланғич ташкилоти  томонидан корхонада меҳнат қилаётган 36 нафар фаол ишчи-ходимлар учун Хоразм вилоятининг маркази – қадимий Урганч  шаҳрига туристик саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида темирйўлчилар Урганч шаҳрининг  келиб чиқиш тарихи, ривожланиш даври, ҳозирги Урганчнинг эски ва янги шаҳарга бўлинганлиги, шаҳарнинг диққатга сазовор масканлари билан танишишди.

Эътироф этиш керакки, бундан ўн йил олдин вилоятга бир йилда 216 минг сайёҳ келган бўлса, хозирда бу кўрсаткич анча ўсган бўлиб, шахарга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг кўпчилигини хорижий сайёҳлар ташкил этади. Саёҳатчилар Урганч шаҳрида боғ ва ундаги “Авесто” монументида , туркийзабон халқларнинг бебаҳо маданий мероси ҳисобланган XI асрда Кўҳна Урганчда фаолият кўрсатган Дорул Ҳикма – Маъмун Академияси, “Мажлиси уламо”- Маъмуншоҳ Академияси, “Тош қалъа” ёдгорлиги, “Тўрабекхоним мақбараси” каби бир қатор тарихий обидаларни томоша қилиб, олам-олам таъсуротларга эга бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!