ЎҚУВ-ТЕХНИК ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
“Кўприкқурилиш” трести УК раҳбарияти ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан трест бўлинмалари ишчи-ходимларига ўқув-техник ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Машғулотларни ўтказиш учун янги меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича ўқитиш ишлари йўриқчиси штатлари жорий этилиб, ўқув полигони ташкил этили. Ушбу ўқув полигонида барча қулайликлар яратилган бўлиб, нафақат қўприкқурилиш соҳасига эндигина қадам қўйган ёш мутахассисларни билим ва кўникмакларини шакиллантиришга, балки узоқ йиллик тажрибага эга ишчи-ходимларни ҳам ўз йўналишлари бўйича тажрибасини ошириб боришига, иш жараёнида технологик жараёнлар ҳамда қонун-қоидалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишларида катта самара бериши шубҳасиздир. Шунингдек, тасдиқланган иш режаси асосида ҳар куни турли йўналишлар бўйича навбат асосида бўлинма мутахассислари иштирокида ўқув-семинарлари ва амалий ўқув-техник машғулотлар ўтказилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: