Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЎҚУВ-МАШҒУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик  жамияти тасарруфидаги  корхона ва станцияларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун хавфсиз иш шароитларини  яратиш, ишлаб чиқариш жараёнидаги техника хавфсизлигини таъминлаш ҳамиша долзарб масаладир. Бу вазифани таъминлаш учун меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлигига  оид семинар ва ўқув-машғулотлари тез-тез ўтказилиб турилади.

– Яқинда “Бухоро”, “Қарши”, “Термиз”, “Қўқон”, “Тошкент” ҳамда “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхоналари тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган темирйўлчилар иштирокида семинар ва ўқув-машғулотлари ташкил этилди, – дейди Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Медешев. – Унда корхоналарда ўтган йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилиниб, жорий йилда бу борадаги ишларни янада кучайтириш, меҳнат муҳофазаси талабларини самарали ташкил этиш ва назоратини ошириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, мавзу   доирасида илғор тажрибаларни ўрганиш, темир йўл ва унинг атрофидаги ишларни хавфсиз ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Темирйўлчиларнинг иш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиб ишлашларини назорат қилиш, барча корхоналарда меҳнат муҳофазаси ҳолатининг уч босқичли назоратнинг босқичларини олиб бориш тартиблари тушунтириб ўтилди. Корхона ва станцияларда олиб борилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўқув-машғулоти давомида мутахассислар тажрибасини ошириш ва уларга ўз вақтида махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситаларини етказиб бериш, барча раҳбарларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича жавобгарлигини ошириш зарурлиги қайд этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!