Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Ёшларнинг теран маънавият, юксак интеллектуал салоҳият соҳиби бўлиб камолга етиши кўп жиҳатдан фидойи устозлар, касбига содиқ ўқитувчилар, жонкуяр мураббийларга боғлиқ. 1 октаябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида бўлиб ўтаётган учрашувлар, ҳотира кечалари ва илмий семинарларда навқирон авлодга пухта билим беришда ўқитувчиларнинг бурчи ва масъулияти хусусида атрофлича сўз юритилмоқда.

27 сентябрь куни фаоллар залида умумхалқ байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда институт жамоаси, фахрий профессор-ўқитувчилар ва “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти раҳбарияти иштирок етди.

Институт ректори Маъруфжон Расулов тантанали йиғилишни очди ва маросим қатнашчиларини “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан қутлади.

Aксиядорлик жамияти бошқаруви раиси Хуснутдин Хосиловнинг институт ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини Бошқарув раиси ўринбосари У.Турсунқулов ўқиб эшиттирди.

Институт раҳбарияти томонидан профессор-ўқитувчиларнинг касб салоҳиятини юксалтириш, уларни ўз устида кўпроқ ишлашга, изланишга доир қатор маърифий лойиҳалар, ижодий танловлар ўтказилмоқда.

Тадбирда “Йилнинг энг яхши фахрий ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши кафедра мудири” ва “Йилнинг энг яхши гуруҳ мураббийи” каби номинацияларда ғолиблар аниқланди.

“Физика” кафедраси мудири Баходир Мирсолиховга “Йилнинг энг яхши фахрий ўқитувчиси”, “Транспорт логистикаси ва сервис” кафедра доценти Илесалийев Дауренга “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Темир йўллар электр таъминоти” кафедраси мудири Султон Aмировга “Йилнинг энг яхши кафедра мудири” ва “ПТВ-630” ва “ТВ-699 “а” гуруҳлар мураббийи Мухаммаджон Валиевга “Йилнинг энг яхши гуруҳ мураббийи” номинациялари топширилди. Бу каби танловлар соҳадаги илғор иш тажрибасини оммалаштириш, фидойи устозларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.

Шунингдек, сентябрь ойида ўтказилган кўрик-танловлари ғолиблари, спорт мусобақлар совриндорлари ҳамда фаол профессор-ўқитувчилар тақдирланди.

“Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти қошидаги ижрочи талабалар иштирокидаги концерт намойиш этилди.

Тадбирда аксиядорлик жамияти “Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси” бошлиғи Мухсин Мамасидиқов ва шу бошқарма бўлими бошлиғи Aхмаджон Мавлянов ва Aмерика Қўшма Штатларидан ташриф буюрган фалсафа доктори Саманта Чадвик иштирок етди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!