Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

УЧРАШУВ МАШҲУР ДАВЛАТ АРБОБИ ВА ТАНИҚЛИ ЁЗУВЧИ ШАРОФ РАШИДОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Президентимизнинг жорий йил 27 март санасидаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхонасида “Улуғ инсонга эҳтиром” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда фахрий темирйўлчи Сулаймон Камилов ҳамда Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан Шароф Рашидовнинг ХХ асрнинг энг мураккаб даври ҳисобланган 60-80-йилларда юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожи, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида қилган фидокорона хизматлари, арбобнинг шахси ва бадиий ижоди хусусида тўхталиб ўтилди. Тадбирда Сулаймон Камилов Шароф Рашидов тўғрисидаги хотиралари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

— Иккинчи жаҳон уруши йиллари кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик, — дейди Сулаймон Камилов. — 14 ёшли бола бўлсамда, оиламизнинг 5 нафар аъзосини боқиш менинг зиммамда эди. “Баҳор” ресторани ёнидаги ошхонада ишлар эдим. Бир куни овқатланиб чиқиб кетаётган бўйлари баланд, юзларидан нур ёғилиб турган бир киши мени ёнига чақириб, “Кузатиб турибман, меҳнаткаш йигит экансан. Лекин, иш ўз йўлига, ўқиш керак, олий маълумот олишинг керак. Сенга ёрдам бермоқчиман. Эртага йўлланма олиб келаман, Тошкент темир йўл институтига бориб, ҳужжат топширгин”, — деди. Эртасига тушлик вақтида йўлланмани қўлимга тутқизган ўша кишининг исмини, кетгандан кейин Шароф Рашидов эканлигини билдим. У кишининг бевосита раҳбарлигида кўплаб соҳаларда туб ислоҳотлар ўтказилиб, амалий ишлар олиб борилди. Мен каби кўплаб одамлардан ўз ёрдамини аямаган самимий инсон бўлгани боис ҳам халқимиз хотирасида кучли давлат арбоби, беназир инсон сифатида қолган. Доим бу инсонни фарзандларим, набираларим даврасида тақдиримни ўзгартириб юборган инсон сифатида ёдга оламан.

Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишиб, ўша давр хусусида қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлишди. Ш.Рашидовнинг фидокорона меҳнати, ибратли ҳаёт йўли, ижтимоий-ижодий фаолияти ҳамда темир йўл тизими ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисидаги ҳаётий воқеалар талабаларга манзур бўлди. Тадбир сўнггида фахрли меҳмонга тармоқ касаба уюшма Республика Кенгашининг эсдалик совғаси тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!