Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Тошкент темир йўл муҳандислари институти касаба уюшма қўмитаси аъзоларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Илмий кенгашлар” залида 2017 йил 3 март куни Тошкент темир йўл муҳандислари институти меҳнат жамоасининг 2015-2017 йилларга мўлжалланган “Жамоа шартномаси” мажбуриятларининг 2016 йилда бажарилиши, касаба уюшма қўмитасининг 2016 йилдаги  фаолияти якунлари, 2015-2017 йиллар учун тузилган “Жамоа шартномаси”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга бағишланган  умумий йиғилиши  бўлиб ўтди.

Йиғилишда институт “Молиявий-иқтисодий ишлари” бўйича проректор Ш.Турсунов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси И.Холбоев, институт маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Д.Баратовлар асосий маърузачилар сифатида иштирок этди. Маърузачилар 2016 йил давомида Тошкент темир йўл муҳандислари институт “Жамоа шартномаси” мажбуриятларининг бажарилиши, касаба уюшма қўмитасининг фаолияти, касаба уюшмаси ва иш берувчининг ўзаро ижтимоий шерикчилик алоқалари ҳақида ўз чиқишларида маълумотлар келтириб ўтишди. Жамоада меҳнат муҳофазасининг ташкил этилиши, спорт-соғломлаштириш ишларининг олиб борилиши ва хотин-қизларга қўшимча шарт-шароитлар  яратиб берилишида касаба уюшманинг ўрни ҳақида тегишли бўлимлар мутахассислари мунозаралар давомида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган “Жамоа шартномаси”нинг айрим бўлим ва бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши масаласига қўмита раиси И.Холбоев алоҳида тўхталиб, ушбу ўзгаришларнинг мазмун моҳияти ва унинг жамоа аъзолари меҳнат фаолиятидаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумотларни йиғилиш иштирокчиларига етказиб берди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!