Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТОШКЕНТ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИРЙЎЛ УЗЕЛИ ҲУДУДИЙ КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИДА ҲИСОБОТ ВА РЕЖАЛАР

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларни 2019 йил якунларига бағишланган “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси рахбарияти ва   касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бўлим мудирлари, минтақавий темир йўл узели раҳбарияти, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий қўмита тарибига кирувчи бошланғич касаба уюшма ташкилотлар раислари иштирок этди.

Тошкент минтақавий темир йўл узели рахбариятининг 2019 йил якунлари бўйича жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятлари ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент МТУ УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг олиб борган ишлари юзасидан йиғилишда касаба уюшма аъзолари вакилларига ҳамда барча иштирокчиларга ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди.

Корхона рахбарлари ҳамда касаба уюшма ташкилотлари раислари сўзга чиқиб, корхона, ташкилотларда ишчиларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтдилар. Йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий бахоланди ва уларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожатномаасидан келиб чиқиб, “2020 йил Илм – маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” йилида иш берувчилар ва касаба уюшмалари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!