Тошкент метрополитени Сергели йўналишини қуриш ишлари якунланмоқда
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган Тошкент ҳалқа метросининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналиши юртимиз аҳолиси, айниқса, ушбу ҳудуд атрофидаги юртдошларимиз учун катта қулайлик бўлди. Ҳар куни соат 6:00дан 23:00га қадар ҳаракатланаётган метро вагонларида йўловчилар жуда кўплигини кўриб, пойтахтимизда метро транспортига талаб юқори бўлаётганига яна бир бор амин бўламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги “Тошкент метрополитени Сергели йўналишини қуриш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган эстакада шаклидаги ер усти метросининг қурилиш ишлари якунланмоқда.
Умумий қиймати 82,66 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мега лойиҳада дастлабки қурилиш ишлари 2017 йил бошида бошланган эди. Ушбу объект лойиҳаси “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан тайёрланган бўлиб, бунёдкорлик ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси мутахассислари томонидан бажарилмоқда. Лойиҳа “Чоштепа”, “Тошкент ҳалқа йўли”, “Сергели”, “Афросиёб” ва “Қипчоқ” бекатларидан иборат. Бугунги кунда ушбу объект қурилиш ишларида бир минг иккиз юзга яқин мутахассислар ва ишчи-ходимлар юздан ортиқ машина ва механизмлардан фойдаланишмоқда.
Эътиборлиси қурувчиларимиз томонидан ҳозиргача “Чоштепа”, “Тошкент ҳалқа йўли”, “Сергели”, “Афросиёб” ва “Қипчоқ” бекатларида асосий қурилиш ишлари якунланиб, сўнгги ташқи ва ички қисмларига безак бериш ишлари амалга оширилмоқда. Шу кунгача бекатлар оралиғидаги икки йўлли пўлат изларнинг жами 12,8 километ қисмига темир йўл излари тўлиқ ётқизилди.
Ушбу лойиҳа якунига етгач 214 та янги иш ўринлари ҳам яратилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: