Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ ҚУРИЛИШИДА РЎЙ БЕРГАН ҲАЛОКАТ ЮЗАСИДАН ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ БАЁНОТИ

Маълумки, 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида бахтсиз ҳодиса юз берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан авария оқибатларини бартараф этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси содир бўлган ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини ўрганиш, уларни зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифаларни амалга оширди.

Комиссия маълумотларига кўра, ушбу кўчкига давомий ёмғир сабаб бўлган, ёмғир сувлари котлован олдида сув ҳайдаш учун қурилган лоток ва бетон тўсиқ орасидаги тупроқни юмшатиб юборгани натижасида ер ўпирилиб, 250 метр куб тупроқ кўчиши оқибатида қурилиш объектининг бир қисмини босиб қолган. Оқибатда 6 нафар ишчи ҳалок бўлди. Уларнинг тўрт нафари (Ойбек Абдуллаев (1989 й.да туғилган), Давронбек Абдуллаев (1999 й.да туғилган),  Жонибек Равшанов (1989 й.да туғилган), Анвар Диёров (1986 й.да туғилган) Қашқадарё вилоятидан, икки нафари эса (Зариф Каримов (1981 й.да туғилган), Ихтиёр Раҳматов (1996 йилда туғилган) Самарқанд вилоятидан келиб ишлаётган бўлган.

Маълумот учун: Зариф Каримов “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК қарашли “Зиадин” темир йўл масофаси йўл созловчиси бўлиб ишлаган,  у янги метро қурилишига хизмат сафарига юборилган эди. Ойбек Абдуллаев, Давронбек Абдуллаев, Жонибек Равшанов, Анвар Диёров ва Ихтиёр Раҳматовлар “Қурилиш универсал компакт” пудратчи-қурувчи ташкилот ходимлари саналар эди.

Ҳукумат комиссияси тайинлаган гуруҳ (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси вакиллари ҳамда пудратчи-қурувчи ташкилот раҳбарлари) томонидан ҳалок бўлганлар ўзлари доимий яшаган манзилларига етказилди. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилди. Вилоятлар ҳокимликлари ва жамоатчилик вакиллари марҳумларнинг оиласидан хабар олиб, зарур ёрдам кўрсатди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари тўлаб берилиши тушунтирилди. Яъни, махсус комиссия 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани ўрганиб чиқади, марҳумларнинг ўлими меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз бергани тасдиқланса, дастлаб берилган 100 миллион сўмдан ташқари, қонунларда белгиланган тартибда ва миқдорда бошқа қўшимча тўловлар ҳам амалга оширилади.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши бахтсиз ҳодиса бўлгунига қадар ҳам ўзининг зиммасидаги вазифаларни бажариб келган. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг 2019 йил 1 июлдаги, 26 июлдаги, 23 августдаги ва 3 октябрдаги буйруқлари билан Тошкент метрополитенининг янги линияларида қурилиш ишларини жадаллаштиришга республикамизнинг турли ҳудудлардан ишчи-ходимлар жалб қилинган. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  04.11.2019 йилдаги 29-14 “с” сонли Раёсат қарорига асосан ушбу йўналишдаги ишларнинг боришини доимий кузатиб бориш мақсадида жамоатчилик назорати гуруҳлари тузилган.

Назорат гуруҳи аъзоларига Тошкент метрополитени янги линияларида олиб борилаётган қурилиш ишларига ҳудудлардан жалб қилинган ходимларнинг меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда муносиб меҳнат шароити яратиш, ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, қурилиш ишларида фаол қатнашган ишчи-ходимларни рағбатлантириш борасида иш берувчи ва касаба уюшмаларига тавсияномалар киритиш, мавжуд камчиликларни жойида бартараф этилишининг имкони бўлмаганда тегишли корхоналар ва иш берувчиларга белгиланган тартибда тақдимномалар киритиб бориш каби вазифалар топширилган.

Бугунги кунда ҳам янги метрополитен қурилиш объектларида 6 та ҳудудий ва 53 та бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ўз хизмат вазифаларини тизимли равишда бириктирилган ҳудудларда бажармоқдалар. Доимий фаолият юритувчи назорат комиссия томонидан ушбу қурилиш объектларида меҳнат муҳофазасининг таъминланиши ва меҳнат шароитлари яратилиши юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси кенгаши бахтсиз ҳодиса юзасидан ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!