Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ 40 ЁШДА

Тошкент шаҳри бундан 40 йил аввал Буюк ипак йўлида жойлашган ривожланган шаҳарлар қаторидан жой олган эди. Сабаби, метро барпо этилган шаҳарлар бошқа шаҳарларга нисбатан замонавий транспорт инфратузилмаси ривожланган, деб ҳисобланади.

Тошкент метрополитени ҳақида сўз борганда, яқин ўтган тарихга бир бор назар солиш, бу ноёб транспорт турининг барпо этилиши Ўзбекистоннинг фидойи фарзандлари номи билан боғлиқлигини эсга олиш ўринли бўлади.

Метро қурилиши Ўзбекистон  собиқ Иттифоқ даврида барча масалалар бўйича марказнинг қатъий режалари билан иш кўришга мажбур бўлган мураккаб даврга тўғри келган. Шундай бўлса-да, республика раҳбарияти,  шахсан мамлакатимизнинг ўша  даврдаги раҳбари, давлат арбоби Шароф Рашидовнинг саъй-ҳаракати, ташаббуси ва журъати билан Марказий  Осиёда ягона Тошкент метрополитени қурилган. Бу мамлакат тарихида чин маънодаги тарихий ҳодиса бўлган эди. 1977 йилда фойдаланишга топширилган метро ҳаракати ҳозирги кунгача қатъий жадвал бўйича қатнамоқда.

Куни кеча мамлакатимизда ушбу сана – Тошкент метрополитени ташкил этилганининг 40 йиллиги кенг нишонланди.

Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган байрам тадбирида метрополитен ва темир йўл фахрийлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, соҳа ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Байрам табдирида сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда янги босқичдаги ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётгани, бунинг самараси ўлароқ, юртимизнинг ҳар бир гўшасида, шаҳару қишлоқларида халқимизнинг муҳим ҳаётий манфаатларини таъминлаётган кенг кўламли бунёдкорлик, яратувчанлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди.

– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган ишларнинг янги сифат босқичига кўтарилаётгани халқимизнинг эртанги кунига ишончини орттириб, ҳаётдан рози бўлиб яшаши, янада фаровон турмуш кечиришига хизмат қилмоқда, – деди ўз табрик сўзида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари, “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси раҳбари Ойбек Худойқулов. – Айниқса, қисқа давр ичида Тошкентда амалга оширилаёган улкан бунёдкорлик ишлари туфайли шаҳримиз тамомила янги қиёфа касб этиб бормоқда. Муҳташам бинолар, равон ва кенг кўчалар, кўприклар, обод маҳаллалар, улкан савдо иншоотлари пойтахтимиз чиройига янада чирой қўшмоқда. Тошкент метрополитени ҳам азим пойтахтимизнинг ана шундай кўркам иншоотларидан биридир.

Тошкент метрополитени Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари метрополитенлари ўртасида еттинчи бўлиб қурилган. “Алишер Навоий” бекати дунёнинг 17 та мамлакати ичида метрополитен бекатлари архитектура-қурилиш ва тасвирий безаш бўйича ўткзилган танлов якунлари натижасига кўра, энг гўзал бекатлар номига сазовор бўлган.

Ҳозирда умумий узунлиги 39 километрни ташкил этадиган Тошкент метрополитенида Чилонзор, Ўзбекистон ҳамда Юнусобод йўналишлари мавжуд, бекатлар сони 29 тани ташкил этади. Тезкор ва қулай транспорт воситаси сифатида бир кунда ўртача 191 мингдан зиёд йўловчи унинг хизматидан фойдаланади.

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрда янги метро линияларини қуриш ишларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан “Тошкент метрополитени” унитар корхонасини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига киритилиши Тошкент метрополитени тарихида янги тараққиёт йўлини бошлаб берди, десак хато бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг Тошкент  метрополитени ривожини янада юқори даражага кўтариш мақсадида қабул қилинган бир қатор муҳим қарор ва фармойишлар асосида Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи, Сергели йўналиши қурилиши, Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линиясинининг бунёд этилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.

Юқори сифат ва жадаллик билан барпо этилаётган метронинг Сергели йўналиши аввалгиларидан фарқли тарзда ер устидан ўтади. Метро шаҳарнинг ривожланиш режалари, йўловчилар оқими, турар-жой мавзелари, ишлаб чиқариш, савдо ва дам олиш масканлари жойлашуви, муҳандислик-геологик шароитларни инобатга олган ҳолда қурилмоқда. Пойтахтимизнинг аҳолиси зич ҳудудларидан бири бўлган Юнусобод туманида узунлиги 7,6 километр бўлган, 6 та бекатдан иборат метро йўналишининг биринчи босқичи 2001 йилда ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда ушбу йўналишнинг иккинчи босқич қурилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳрида ер устида бунёд этиладиган ҳалқа метро линиясининг умумий узунлиги 52.1 километрни ташкил этади.

Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиб, лойиҳалар 2020 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Ушбу йўналишлар тўлиқ фойдаланишга топширилгандан сўнг Тошкент метрополитенида бир йилда 70 миллион йўловчига хизмат кўрсатилади.

Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Тошкент метрополитенининг техник базасини тиклаш, хусусан, янги вагонлар билан таъминлаш, мавжудларини таъмирлаш, тиклаш ва хизмат муддатини узайтириш, рельс, шпал, эскалатор каби муҳим техник қурилмаларни янгилаш, таъмирлаш ва тубдан алмаштириш каби ишлар мунтазам ва самарали амалга ошириб келинмоқда.

Байрам муносабати метрополитен тизимини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган, ишлаб чиқаришда юқори натижаларга эришган бир қатор ишчи-ходимлар “Фахрий ёрлиқ”  ҳамда турли қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Эл суйган санъат усталари иштирокидаги катта концерт дастури барчага манзур бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!