“ТОШКЕНТ МЕХАНИКА ЗАВОДИ” ХОТИН ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган. “Хотин-қизларга эътибор ҳамма вақт барча саъй-ҳаракатларимиз марказада бўлиши, ҳаммамизнинг вазифамизга айланиши керак”, – дейди давлатимиз раҳбари. Ўтган йиллар мобайнида бу борада муайян ишлар амалга оширилган. “Касаба уюшмаси ёрдам берди” рукни асосида амалга оширилаётган ишларни қуйидаги мисоллар асосида ёритамиз. Жумладан “ТМЗ” АЖ хотин-қизлар қўмитаси томонидан умумий 515 нафар аёл ходималаримиз орасида 22 нафар кам таъминланган, 6 нафар ногиронлиги бор аёллар, 25 нафар кўп болали, 10 нафар ногирон фарзанди бор ходималаримиз, 12 нафар ёлғиз вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган аёллар рўйхатга олиниб моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жамоа шартномасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан хомиладор ва 2 ёшгача фарзандлари бор аёллар учун имтиёзлар белгилаб қўйилган. Хомиладор аёллар учун бепул пархез таомлар берилади. Йил давомида мамлакатимизда нишонланадиган барча байрамлар бўйича бизнинг корхонамизда ҳам кенг миқёсда тадбирлар уюштирилади. 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан узоқ йиллар наъмунали мехнат қилган фахрий ишчи аёлларнинг корхона раҳбари, касаба уюшмаси, хотин-қизлар қўмитаси, томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши аёллар учун кўрсатилаётган эътиборнинг ва эъзознинг яна бир намунаси бўлди. Кам таъминланган аёлларга Самарқанд, Бухоро шаҳарларига имтиёзли саёхат уюштирилди. Наврўз, хайт айёмларида кўп болали, ногирон фарзандлари бор оилалар учун озиқ-овқат жамланмалари тақдим этилди. Хотин-қизлар қўмитасига ўз муаммолари билан мурожат қилган аёллар билан суҳбат ўтказилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериб келинмоқда. Корхонадаги ижтимоий кам таъминланган, мехнатда ва жамоат ишларида фаол ва фидоий аёллар, фахрийларни рағбатлантириш мақсадида қадимий ёдгорликлар ва тарихий шаҳарларга саёхатлар, музей, театр, концертларга боришларини ташкил этилмоқда. Жисмоний тарбияни ривожлантириш қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, аёлларни оммавий спорт мусобақаларида иштирок этишга жалб этиш, уларда турмуш тарзи кўникмаларини, жисмоний камол топишга интилишини шакллантириш мақсадида корхонада дарц, шашка, стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилиб турилади. Бундан ташқари шаҳарда аёллар иштирокида ўтказиладиган марафонларда ҳам ходималаримиз фаол иштирок этишади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш сохасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириши чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда темир йўл тизимида фаолият юритаётган темирйўлчи хотин-қизлар фаоллигини ошириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ва темир йўл Қизил ярим ой жамияти ташаббуси билан тизимда “Йил аёли” миллий танлови ўтказилди. Ғолиба аёллар орасида корхонамиз ходималари ҳам бор. 1-июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ходимлар фарзандлари учун танловлар ўтказилди, болалар учун байрам концертларига имтиёзли чипталар, эсдалик совғалар тақдим этилди. Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун ўқув-қуроллар жамланмаси топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: