“ТОШКЕНТ ЙЎЛОВЧИ ВАГОНЛАРИНИ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ЗАВОДИ” АЖ ИШЧИ-ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2018 йил 3 ноябрь куни “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда касаба уюшмаси томонидан завод ишчи-ходимлари учун кузги спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳар йили баҳор ва кузг фаслларида спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Бу мусобақада стол тенниси , шашка, шахмат, дартц, армрейслинг каби спорт турлари бўйича аёллар ва эркаклар учун мусобақалар ўтказилди. Бу йил илк маротаба янгилик қилиб киргазилган дартц ва армрейслинг каби спорт турлари жуда қизиқарли тарзда ўтди. Кузги спорт мусобақасига қилинган тайёргалик, яъни залнинг спортга оид плакат ва ёзувлар билан безатилиши, мусиқий оҳанглар таралиши ҳамда қатнашчилар ва томошабинлар учун кофе-брейк ташкилаштирилгани ўзгача тус берди. Мусобақада 40 нафар ишчи-ходимлар қатнашдилар, ишдан ташқари мана шундай қизиқарли мусобақалар ўтказилиши ишчи-ходимлар учун жуда катта фойда беради. Бу тадбирда қатнашганлардан 1чи, 2чи, 3чи ўринларни эгаллаган 21 нафар аёллар ва 18 нафар эркаклар касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
– Мен шашка мусобақасида қатнашдим ва 2-ўринни эгалладим, дам оладиган кунларда уй ишлари билан банд бўламиз ёки айнан спорт учун вақт ажратмай қоламиз, касаба уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган мана шундай спорт мусобақалари биз учун хурсандчилик бағишлайди. Бизда бундай тадбирлар қўп бўлади ва ишчи ходимларимиз жуда фаол қатнашадилар. – деди тадбирда сўзга чиққан Ирматова Дилфуза.
Бундан ташқари, заводнинг цехлараро мини-футбол бўйича мусобақаси ўтказилди. Мини-футбол мусобақаси “Локомотив” марказий спорт клубида хафтанинг шанба кунлари жадвал асосида цехдаги футбол жамоалари ўртасида ўтказилди. Мусобақада 1чи 2чи 3чи ўринни эгаллаган жамоаларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди, умумий 26 нафар фаол иштирок этган ишчи-ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: