Тоғ бағридаги спорт мусобақалари
Тошкент темир йўл муҳандислари институти касаба уюшмаси томонидан 2017 йил 6-8 январ кунлари “Хўжакент” дам олиш масканига Тошкент темир йўл муҳандислари институти, “Миробод” академик лицейи, “Кадрлар малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўл маркази”нинг 100 нафардан кўпроқ ишчи-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва уларнинг оила аъзолари учун қишки дам олиш тадбирлари уюштирилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баҳаво ҳудудида жойлашган бу дам олиш масканида касаба уюшмаси аъзолари мазмунли ва мароқли дам олишди. Тадбир доирасида спортсевар ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол (аёллар), стол тенниси (эркаклар ва аёллар), шахмат (эркаклар), шашка (аёллар), арқон тортиш (эркаклар ва аёллар) турлари бўйича ўзаро спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Кескин ва муросасиз кечган мазкур спорт мусобақаларида, айниқса институтнинг “Иқтисодиёт”, “Қурилиш” факультетларининг жамоалари фаол иштирок этишди. Тадбирлар сўнгида ўтказилган мусобақаларнинг барча ғолибларига касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: